284
қандай ариза кўрилаётганлиги;
комиссия
мажлисини олиб бориш тартиби;
ходим (унинг вакили) ҳамда иш берувчининг вакили томонидан
келтирилаётган
тушунтиришлар ва важларнинг, шунингдек гувоҳлар
кўрсатувларининг, мутахассислар фикрларининг баёни;
қарорнинг мазмуни.
Якка тартибдаги меҳнат низосининг тарафлари ва меҳнат низолари
бўйича комиссия мажлисининг манфаатдор
иштирокчилари мажлис
баённомаси билан танишишга ҳақли ҳамда ушбу баённома имзоланган
кундан эътиборан уч иш куни ичида баённомага нисбатан ёзма
эътирозларини ундаги хатоларни, нотўғри талқинларни ёки баённоманинг
тўлиқ эмаслигини кўрсатган ҳолда бериши мумкин.
Комиссия
тарафларнинг ёзма эътирозларини мажлис баённомасига илова қилиши
керак.
Меҳнат низолари бўйича комиссия мажлисининг баённомасини
юритиш комиссия мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви орқали электрон
шаклда амалга оширилиши мумкин.
553-модда. Ходимнинг аризасини қабул қилишни рад этиш
Меҳнат низолари бўйича комиссия ходимнинг аризасини қабул
қилишни, агар меҳнат низолари бўйича комиссиянинг ёки
суднинг иш
юритувида худди шу тарафлар ўртасидаги низо бўйича, худди
шу предмет ва худди шу асослар бўйича бошқа
ариза мавжуд
бўлса ёхуд ариза ходимнинг номидан бунинг учун ваколатли
бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса ёки
ушбу якка тартибдаги
меҳнат низосини кўриб чиқиш комиссиянинг ваколатларига кирмаса, рад
этади.
Аввалги мажлисда тайинланган меҳнат низолари бўйича
комиссия
раиси ариза берувчига аризани қабул қилишга доир ёзма равишда
асослантирилган рад жавобини уч кунлик муддат ичида беради.
Do'stlaringiz bilan baham: