Ассалому алайкум, Бошқарув аъзолари ва мажлис иштирокчилари!


Download 31.42 Kb.
bet1/2
Sana18.06.2023
Hajmi31.42 Kb.
#1576396
  1   2
Bog'liq
Маъруза матни (Оҳиргиси) (1) (2)


Т. Алланазаров
Муаммоли қарздорликларни ундириш ишлари самарадорлигини ошириш, ёлланган ундирувчилар фаолиятининг натижадорлиги борасида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисида
Ассалому алайкум, Бошқарув аъзолари ва
мажлис иштирокчилари!

Ўтган давр мобайнида Кредит қарздорликларини ундириш бўйича Юридик хизмат ходимлари томонидан жорий йил бошидан буён Андижон вилоятида 6 153 та (299,3 млрд. сўм), Бухоро вилоятида 855 та (101,6 млрд. сўм), Жиззах вилоятида 2 662 та (145,6 млрд. сўм), Қашқадарё вилоятида 1 799 та (140,3 млрд. сўм), Навоий вилоятида 3 723 та (85,5 млрд. сўм), Наманган вилоятида 8 828 та (311,1 млрд. сўм), Самарқанд вилоятида 3 779 та (87,2 млрд. сўм), Сурхондарё вилоятида 5 775 та (308,2 млрд. сўм), Сирдарё вилоятида 2 664 та (184,4 млрд. сўм), Тошкент вилоятида 1 443 та (195,4 млрд. сўм), Фарғона вилоятида 2035 та (83,5 млрд.), Хоразм вилоятида 1 093 та (61,1 млрд. сўм), Тошкент шаҳрида 717 та (1 трлн. 332 млрд. сўм) ва Қорақалпоғистон Республикаси 547 та (39,7 млрд. сўм) жами 42 073 та (3 трлн. 376 млрд. сўм) даъво аризалари тайёрланиб, белгиланган тартибда фуқаролик ва иқтисодий судларга киритилди (1-Илова).


Шундан, жорий йилиннг 26 декабрь ҳолатига
- 291 та мижоздан жами 2 млрд 811 млн сўм ундириш тўғрисида нотариал идораларнинг ижро хатлари олинган;
- 7 603 та мижоздан жами 331,4 млрд сўм ундириш юзасидан банкнинг даъво аризалари бўйича иқтисодий ва фуқаролик судлари суд жараёнлари давом этмоқда;
- 9 та мижоздан банк фойдасига жами 14,9 млрд сўм ундириш тўғрисидаги биринчи инстанция судларининг хал қилув қарорларига нисбатан жавобгарлар томонидан апелляция шикоятлари киритилган ва бугунги кунда суд жараёнлари давом этмоқда;
- 3 та мижоздан банк фойдасига жами 2,8 млрд сўм ундириш тўғрисидаги қуйи судларнинг қарорларига нисбатан жавобгарлар томонидан кассация шикоятлари киритилган ва бугунги кунда суд жараёнлари давом этмоқда;
- 1 921 та мижоздан банк фойдасига жами 143,2 млрд сўм ундириш тўғрисидаги иқтисодий ва фуқаролик судларнинг хал қилув қарорлари қонуний кучга кириш жараёнида;
- 30 322 та мижоздан жами 2 трлн 557 млрд сўм ундириш тўғрисидаги суднинг хал қилув қарорлари қонуний кучга кирган;
- 373 та мижоздан жами 17,2 млрд сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризалари судлар томонидан рад этилган;
- 1 551 та мижоздан жами 351,8 млрд сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризалар бўйича мижозлар томонидан суд жараёнлари ва суддан кейин (медиатив келиш ва келишув битими) амалга оширилган ҳаракатлар даъвомида сўндирилган;
- 17 723 та мижоздан жами 793,1 млрд сўм ундириш тўғрисидаги судларнинг ижро ҳужжатлари бўйича Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда;
- Мажбурий ижро бюроси иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича жами 260,3 млрд сўм ва 15,0 минг АҚШ доллар ундирилган;
- 186 та мижоздан жами 74,7 млрд сўм ундириш тўғрисидаги ижро варақалари бўйича мижозлар томонидан муддати ўтган кредит қарздорликлари сўндирилганлиги ва ижро давомида келишув битимлари тузилганлиги сабабли “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан қайтариб олинган;
- 1 452 та мижоз бўйича (жами 208,1 млрд сўм) тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилинган.
Суриштирув ва тергов жараёнларида жами 15,3 млрд сўм қарздорликлар қопланган;
- 192 та мижоздан жами 191,7 млрд сўмлик кредит қарздорликлари бўйича давлат ижрочиларининг таклиф хатлари ва келишувга асосан гаровдаги мулклар қарздорлик эвазига банк балансига қабул қилинган.
Прокуратура органлари томонидан Андижон вилоятида 8 та, Бухоро вилояти 21 та, Жиззах вилоятида 1 та, Қашқадарё вилоятида 2 та, Навоий вилоятида 10 та, Наманган вилоятида 5 та, Самарқанд вилоятида 13 та, Сирдарё вилоятида 8 та, Сурхондарё вилоятида 21 та, Тошкент вилоятида 1 та, Фарғона вилоятида 2 та, Хоразм вилоятида 2 та, Қорасарой филиалида 2 та ва Бош офис томонидан берилган 5 та, жами 101 та мижозга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Қолган 862 та мижоз бўйича киритилган аризалар прокуратура органлари иш юритувида бўлиб, бугунги кунда улар бўйича якуний қарорлар қабул қилинмаган.
Давлат ижрочилари билан ҳамкорликдаги мажбурий ундирув ҳаракатлари давомида ижрочиларининг таклиф хатларига асосан Андижон вилоятида 31 та (16,9 млрд сўм), Бухоро вилоятида 7 та (4,7 млрд сўм), Жиззах вилоятида 15 та (15,1 млрд сўм), Қашқадарё вилоятида 21 та (30,1 млрд сўм), Навоий вилоятида 13 та (7,6 млрд сўм), Наманган вилоятида 18 та (19,1 млрд сўм), Самарқанд вилоятида 9 та (5,9 млрд сўм), Сурхондарё вилоятида 35 та (25,8 млрд сўм), Сирдарё вилоятида 27 та (20,8 млрд сўм), Тошкент вилоятида 12 та (6,8 млрд сўм), Фарғона вилоятида 27 та (20,1 млрд сўм), Хоразм вилоятида 14 та (6,8 млрд сўм), Қорақалпоғистон Республикасида 10 та (6,7 млрд сўм) ва Тошкент шаҳрида 6 та (46,3 млрд сўм) жами 245 та мулкларни (233,3 млрд сўм) кредит қарздорлиги эвазига банк балансига қабул қилишга таклиф берилган (3-Илова).
Маълумки, банк Бошқарувининг 2022 йил 22 июлдаги 62-2-сонли қарорига асосан Юридик департаментининг янгиланган ташкилий тузилмаси тасдиқланган бўлиб, мазкур структурага асосан департаментда Ҳудудий юридик бўлим ва ёлланма юристлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилди.
Бугунги кунда департамент томонидан республика бўйича жами 95 та ёлланма ундирувчилар шартнома асосида ундирув ишларига жалб қилинган бўлиб, уларнинг асосий вазифалари Мажбурий ижро бюроси бўлимлари иш юритувидаги ижро ҳужжатлари юзасидан ундирувни ташкил этиш ҳисобланади.
Бугунги кунда Андижон вилоятида 30 та, Бухоро вилоятида 8 та, Қорақалпоғистон Республикасида 2 та, Жиззах вилоятида 4 та, Қашқадарё вилоятида 10 та, Наманган вилоятида 12 та, Самарқанд вилоятида 8 та, Сирдарё вилоятида 2 та, Сурхондарё вилоятида 4 та, Тошкент вилоятида 5 та, Фарғона вилоятида 6 та, Хоразм вилоятида 4 та ундирувчилар муддатли шартномалар тузилган.
Ёлланма юристлар билан тузилган шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талаблари эмас, балки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 38-бобида кўрсатилган ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган қоидалар қўлланилади.
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасининг асосий талабларидан бири ёлланма ундирувчиларнинг ой давомида бажарган ишларнинг ўз ичига олган тегишли филиал раҳбари билан икки томонлама тасдиқлаб, имзоланган далолатнома ҳисобланади.
Юридик департаменти томонидан шартнома асосида ишлаётган ёлланма ундирувчилар фаолияти устидан масофавий назорат ўрнатиш ва уларнинг бажараётган ишига мутаносиб ҳақ тўлаш мақсадида жорий йилнинг октябрь ойидан улар томонидан тақдим қилаётган далолатномаларни департамент ходимлари ўрганганидан кейин иш ҳақи тўлаш амалиёти жорий қилинди.
Мазкур амалиёт жорий қилиниши натижасида ундирувчиларнинг ой давомида бажараётган ишларнинг сифатини назорат қилиш ва келажакда иш жараёнларида талабга жавоб бермайдиган ундирувчилар билан шартномаларни бекор қилиш имкониятини беради.
Бироқ, айрим филиал раҳбарлари томонидан далолатномани расмийлаштириш билан боғлиқ ҳаракатларга совуққонлик билан қараш ҳолатлари учрамоқда.
Хусусан, Жиззах, Тошкент, Сурхондарё, Фарғона, Бухоро, Наманган ва Андижон вилоят филиал раҳбарлари томонидан имзоланган далолатномаларда кўрсатилган ҳолатлар бир-бирига тўғри келмаслиги, унга илова қилинган асословчи ҳужжатлар мавжуд бўлмасада, имзо қўйилганлиги, бир ойда бажарилган ишларни кейинги ойларга ҳам қўйиб бериш ҳолатлари учрамоқда.
Бундан ташқари, ёлланма ундирувчиларни кунлик фаолиятини назорат қилмаганлиги натижасида Сирдарё вилояти минтақавий филиалига жалб қилинган 2 та ундирувчи мижозлар томонидан кредит қарздорлигини қоплаш учун берилган пул маблағларини банкка кирим қилмасдан ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган ва криминоген ҳолатни келтириб чиқаргани учун улар билан тузилган муддатли шартномалар бекор қилинган (Сармирзаев Элёр Абдурауф ўғли ва Қаюмов Жаҳонбек Набижонович).
Бугунги кунда филиалларда фаолият олиб бораётган агентларни қисқартириш ҳисобига шартнома асосида жалб этиладиган юридик маълумотга эга бўлган ундирувчиларнинг ёллаш бўйича филиалларнинг таклифи ўрганилганда Андижон вилоятига 22 та, Бухоро вилоятига 8 та, Жиззах вилоятига 16 та, Қашқадарё вилоятига 19 та, Навоий вилоятига 4 та, Наманган вилоятига 29 та, Сурхондарё вилоятига 1 та,Самарқанд вилоятига 12 та, Сирдарё вилоятига 11 та, Тошкент вилоятига 17 та, Фарғона вилоятига 7 та ва Хоразм вилоятига 8 та жами 156 та ундирувчиларга эҳтиёжи борлиги маълум қилинган.
Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, айрим филиалларга шартнома асосида ундирувчилар жалб қилинганига қарамасдан бугунги кунда айрим филиалларда иш ҳажмининг ортганлиги ва ёлланма ундирувчиларнинг етишмовчилиги сабабли кредит қарздорликларини ундириш бўйича ҳуқуқий таъсир чораларини кўришда қийинчиликларни юзага келтирмоқда.
Хусусан, бугунги кун ҳолатига Андижон вилоятида 1 930 та 32,5 млрд. сўм, Бухоро вилоятида 1 111 та 95,5 млрд. сўм, Жиззах вилоятида 2 696 та 53,6 млрд. сўм, Қашқадарё вилоятида 489 та 24,7 млрд. сўм, Наманган вилоятида 1 865 та 41,4 млрд. сўм, Самарқанд вилоятида 135 та 1,6 млрд сўм, Сирдарё вилоятида 932 та 28,2 млрд. сўм, Фарғона вилоятида 175 та 3,8 млрд. сўм ва Хоразм вилоятида 253 та 3,1 млрд. сўмлик муаммоли кредитлар бўйича судга даъво аризаларни тайёрловчи ундирувчиларнинг етишмаслиги сабабли судларга даъво аризалар киритилмаган.
Агентлардан бўшаган ўринларга қўшимча равишда юридик маълумотга эга бўлган ундирувчиларнинг жалб қилиниши ва келажакда уларнинг нафақат мажбурий ундирувга, балки судларга даъво аризаларни киритиш жараёналарига ҳам жалб қилиш имкониятини яратади.
Филиаллар юзага келаётган муаммоли кредит қарздорликларини ундириш нуқтаи назаридан олиб қараганда ҳақиқатдан ҳам агентларни ўрнига суд ва ижро органларида етарлича тажрибага эга бўлган юридик маълумотга эга бўлган ундирувчиларни жалб қилиш самаралироқ ҳисобланади.
Бироқ, ҳозирда филиаллар томонидан шартнома асосида таклиф этилаётган ундирувчиларнинг аксарияти юридик маълумотга эга бўлмаган, суд ва ижро органларида фаолият юритмаган номзодлар эканлиги маълум бўлмоқда.
Хусусан, Сурхондарё вилоят минтақавий филиали томонидан 2022 йил 12 декабрдаги 01-11/10915-сонли хатга асосан Х.Рўзиқуловнинг ёлланма ундирувчи сифатида Ангор филиалига жалб қилишга рухсат сўралган.
Бироқ, кўрсатилган номзод ўрганилганда 2006-2011 йилларда олий ўқув юрти талабаси, 2012 йилда ҳарбий хизматни ўтаган, лекин 2012 йилдан то ҳозирги кунга қадар хеч қайерда ишламаганлиги, умуман иш тажрибасига эга эмаслиги маълум бўлди.

Download 31.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling