Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Меҳнат ҳуқуқлари таъминланишининг ва меҳнат


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

7-модда. Меҳнат ҳуқуқлари таъминланишининг ва меҳнат 
мажбуриятлари бажарилишининг кафолатланганлиги 
принципи 
Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик қуйидагиларни таъминлайдиган 
воситалар ва усуллар мажмуини мустаҳкамлайди: 
ходимларнинг ва иш берувчиларнинг меҳнат тўғрисидаги 
қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, 
шунингдек меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат соҳасидаги 
ҳуқуқлари амалга оширилишини; 
меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа 
ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномасида белгиланган 
мажбуриятларнинг иш берувчилар ва ходимлар томонидан бажарилишини; 
ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя 
қилинишини ҳамда бузилган ҳуқуқлари тикланишини; 
ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари, меҳнат тўғрисидаги қонунчилик 
бузилганлиги учун иш берувчининг жавобгарлигини, шунингдек ўз меҳнат 
мажбуриятларини бузганлиги учун ходимнинг жавобгарлигини. 
8-модда. Ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига
йўл қўйилмаслиги принципи 
Ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини 
юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга нисбатан 
ёмонлаштирмаслиги керак. 
Ҳеч бир ички ҳужжат, иш берувчининг якка тартибдаги ҳуқуқий 
ҳужжати ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга 
нисбатан ёмонлаштириши мумкин эмас. 
9-модда. Ушбу Кодексда назарда тутилган муддатларни 
ҳисоблаш 
Ушбу Кодексда, жамоа келишувларида, жамоа шартномасида ёки 
меҳнат шартномасида белгиланган муддатлар календарь сана билан
йиллар, ойлар, ҳафталар, кунлар ёки соатлар билан ҳисобланадиган вақт 
даврининг тугаши билан ёхуд юз бериши керак бўлган воқеани кўрсатган 
ҳолда аниқланади. 
Ушбу Кодексда меҳнат ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг юзага 
келиши ёки бекор бўлиши билан боғланадиган муддатларни ҳисоблаш 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.



унинг бошланиши белгиланган календарь санадан кейинги кундан 
эътиборан бошланади. 
Йиллар, ойлар, ҳафталар билан ҳисобланадиган муддатлар 
муддатнинг сўнгги йили, ойи, ҳафтасининг тегишли санасида тугайди. 
Агар ойлар билан ҳисобланадиган муддатнинг охири муддатнинг 
ўтиши бошланган ойга нисбатан кунлари кўпроқ ёки камроқ бўлган ойга 
тўғри келса, муддат тугайдиган ойнинг охирги куни муддат тугайдиган кун 
деб ҳисобланади. 
Календарь йиллар, ойлар, ҳафталар ёки кунлар билан ҳисобланадиган 
муддатга ишланмайдиган кунлар ҳам қўшилади. 
Агар муддатнинг сўнгги куни ишланмайдиган кунга тўғри келса, 
ундан кейин келадиган биринчи иш куни муддат тугайдиган кун деб 
ҳисобланади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling