Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Муддатли меҳнат шартномасини унинг муддати


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

158-модда. Муддатли меҳнат шартномасини унинг муддати 
тугаши муносабати билан бекор қилиш
Муддатли меҳнат шартномаси унинг амал қилиш муддати тугаши 
билан бекор қилинади. Меҳнат шартномасини унинг амал қилиш муддати 
тугаганлиги муносабати билан бекор қилиш тўғрисида якка тартибдаги 
меҳнатга оид муносабатларни ушбу асос бўйича тугатишга қарор қилган 
тараф бошқа тарафни меҳнат шартномаси бекор қилингунига қадар камида 
уч календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантириши керак, бундан иш жойи 
(лавозими) сақланаётган ходим йўқ бўлган даврга тузилган муддатли 
меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати тугайдиган ҳоллар мустасно. 
Агар меҳнат шартномасининг муддати тугаганидан кейин якка 
тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар давом этса ва тарафлардан 
бирортаси ҳам ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган 
тартибда бир ҳафта давомида уларнинг тугатилишини талаб қилмаган 
бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


86 
Иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига 
тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан 
бекор қилинади. 
159-модда. Муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин 
бекор қилинганда неустойка тўлаш
Муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган 
тақдирда ушбу шартномада тарафларнинг неустойка тўлаш ҳақидаги ўзаро 
мажбурияти назарда тутилиши мумкин бўлиб, унга биноан, агар якка 
тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг айбли ҳаракатлари 
(ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ бўлмаган асослар бўйича иш берувчининг 
ташаббусига кўра тугатилган бўлса, иш берувчи ходимга неустойка 
тўлайди, агар якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг 
ташаббусига 
кўра, 
шунингдек 
ходимнинг 
айбли 
ҳаракатлари 
(ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ асослар бўйича тугатилган бўлса, ходим иш 
берувчига неустойка тўлайди. Агар меҳнат шартномасида неустойканинг 
миқдори белгиланмаган бўлса, тарафлар уни тўлашдан озод этилади. 
Муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда 
неустойканинг миқдори иш берувчи томонидан ходимнинг манфаатларини 
кўзлаб қилинган харажатларга, ходим ишлаб берган даврга ва бошқа 
ҳолатларга қараб фарқланиши мумкин. 
Муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда 
ходим томонидан тўланадиган неустойка миқдори иш берувчи тўлайдиган 
неустойка миқдоридан ошиб кетиши мумкин эмас. 
Агар меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 160-моддасининг саккизинчи 
қисмида назарда тутилган ҳолларда ходимнинг ташаббусига кўра 
муддатидан олдин бекор қилинган бўлса, у неустойкани тўлашдан озод 
этилади. 
Тарафлардан бири неустойкани тўлашни рад этган тақдирда, уни 
ундириш суд тартибида амалга оширилади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling