195-модда. Ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан иш берувчи томонидан зарарни тўлаш тартиби ва муддатлари
Меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан иш берувчи томонидан зарарни тўлаш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган «Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари»нинг VII боби («Зарарни қоплаш суммасини тўлаш тартиби ва муддатлари»).
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.06.00.00 Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги / 05.06.02.00 Ходимга етказилган зарар учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги / 05.06.02.05 Ходимнинг мол-мулкига етказилган зарарни тўлаш]
196-модда. Ходимнинг мол-мулкига етказилган зарар учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги
Меҳнат шартномасида белгиланган вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги натижасида ходимнинг шахсий буюмлари ёки бошқа мол-мулкига зарар етказган иш берувчи бу зарарни натура ҳолида қопламоғи лозим. Зарарни натура ҳолида қоплашнинг иложи бўлмаган тақдирда ёки ходимнинг розилиги билан мол-мулкнинг қиймати шу жойда амалда бўлган баҳо бўйича тўла ҳажмда қопланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 985-моддаси.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.06.00.00 Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги / 05.06.02.00 Ходимга етказилган зарар учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги / 05.06.02.01 Ходимга тўланиши лозим бўлган зарар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.06.00.00 Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги / 05.06.02.00 Ходимга етказилган зарар учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги / 05.06.02.05 Ходимнинг мол-мулкига етказилган зарарни тўлаш]
Do'stlaringiz bilan baham: |