Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси


-модда. Вахта усулида ишловчи шахсларнинг иш вақтидан ташқари иши


Download 293.7 Kb.
bet192/230
Sana04.04.2023
Hajmi293.7 Kb.
#1329256
TuriКодекс
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   230
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

470-модда. Вахта усулида ишловчи шахсларнинг иш вақтидан ташқари иши
Ҳисобга олиш даврида ходим учун жадвалда белгиланган иш вақти давомийлигидан ташқари ишлаш вахта усулида ишловчи шахслар учун иш вақтидан ташқари ишдир.
Вахта усулида ишловчи шахсларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилиш ушбу Кодекс 189-моддасининг олтинчи — ўнинчи қисмларида назарда тутилган тартибда ушбу Кодекс 190-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган иш вақтидан ташқари ишнинг чекланган давомийлигига риоя қилган ҳолда амалга оширилади ва ушбу Кодекснинг 262-моддасига мувофиқ унга ҳақ тўланиши лозим.
471-модда. Вахта усулида ишловчи шахсларга йиллик меҳнат таътили беришнинг ўзига хос хусусиятлари
Вахта усулида ишловчи шахсларга йиллик меҳнат таътили улар вахталар оралиғидаги дам олиш кунларидан фойдаланганидан кейин берилиши керак.
Ушбу модданинг биринчи қисмидаги талаб вахта усулида ишловчи шахсларнинг таътиллар жадвалини тузиш чоғида ҳисобга олиниши керак.
Агар вахта усулида ишловчи шахснинг йиллик меҳнат таътилининг тугаши вахталар оралиғидаги дам олиш кунларига тўғри келса, унда иш берувчи ходимнинг розилиги билан:
вахта бошлангунига қадар ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиши;
вахта бошлангунига қадар ходимга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериши;
ходимни вахтанинг бошқа сменасига ўтказиши мумкин.
472-модда. Вахта усулида ишловчи шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, кафолатлар ва компенсациялар
Вахта усулида ишловчи шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
вахта вақтида бажарилган иш учун ҳақ тўлашни;
вахтада ортиқча ишланган вақт учун вахталар оралиғидаги қўшимча дам олиш кунларига ҳақ тўлашни;
вахта усулида ишлаганлик учун устама ҳақни ва меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳужжатларда назарда тутилган ўзга тўловларни.
Агар жамоа шартномасида, ички ҳужжатда ёки меҳнат шартномасида юқорироқ ҳақ тўлаш белгиланмаган бўлса, вахтадаги иш жадвали доирасидаги иш вақтида ортиқча ишлаганлик муносабати билан ҳар бир дам олиш куни (вахталар оралиғидаги дам олиш куни) учун кунлик тариф ставкаси, кунлик ставка (бир кунлик иш учун маошининг бир қисми) миқдорида ҳақ тўланади.
Вахта усулида ишловчи шахслар учун вахта даврида ишларни бажариш жойларида бўлган ҳар бир календарь кун учун, шунингдек иш берувчининг жойлашган еридан (йиғилиш пунктидан) иш жойигача бориш ва орқага қайтиш чоғида йўлда бўлинган ҳақиқий кунлар учун суткалик ўрнига вахта усулида ишлаганлик учун устама тўланади.
Бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда вахта усулида ишлаганлик учун устама миқдори ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Бошқа иш берувчиларда вахта усулида ишлаганлик учун устама миқдори ва тўлаш тартиби жамоа шартномасида, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган ички ҳужжатда ёки меҳнат шартномасида белгиланади.
Ҳудудида иш ҳақига ҳудудий коэффициентлар қўлланиладиган туманларга вахта усулида ишларни бажариш учун чиқадиган ходимларга бу коэффициентлар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ҳисобланади.
Вахтада ишлаш жадвалида назарда тутилган, иш берувчининг жойлашган еридан (йиғилиш пунктидан) иш бажариладиган жойгача бориш ва у ердан қайтиш чоғида йўлда бўлиш вақти учун, шунингдек метеорологик шароитлар ёки транспорт ташкилотларининг айби туфайли йўлда қолиб кетиш вақти учун ходимга ўтган ой учун ҳисобланган иш ҳақи асосида аниқланадиган ўртача кунлик ставка миқдоридан келиб чиққан ҳолда компенсация тўланади.

Download 293.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling