Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси


-боб. Микрофирмаларда ва иш берувчи бўлган жисмоний шахсларда ишловчи шахслар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари


Download 293.7 Kb.
bet204/230
Sana04.04.2023
Hajmi293.7 Kb.
#1329256
TuriКодекс
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   230
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

29-боб. Микрофирмаларда ва иш берувчи бўлган жисмоний шахсларда ишловчи шахслар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
1-§. Микрофирмалар жумласига киритилган иш берувчиларда ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
504-модда. Умумий қоидалар
Микрофирмалар жумласига киритилган иш берувчиларда (бундан буён матнда иш берувчи бўлган микрофирма деб юритилади) ходимларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ушбу параграфда белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Агар иш берувчи бўлган микрофирма тадбиркорлик субъектларининг белгиланган таснифига мувофиқ микрофирмалар жумласига кирмай қолса, давлат статистика органлари томонидан иш берувчи бўлган микрофирма тўғрисида тегишли маълумотлар киритилган пайтдан эътиборан ушбу иш берувчида якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ушбу параграфда белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинмаган ҳолда амалга оширилиши керак.
505-модда. Якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни ички ҳужжатлар ҳамда меҳнат шартномалари билан ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш
Иш берувчи бўлган микрофирма ички ҳужжатларни (ички меҳнат тартиби қоидаларини, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомни, мукофотлаш ҳақидаги низомни, сменалар жадвалини ва бошқаларни) қабул қилишдан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Бунда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш учун иш берувчи бўлган микрофирма ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаларига меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ички ҳужжатлар билан тартибга солиниши зарур бўлган шартларни киритиши керак. Мазкур меҳнат шартномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган намунавий шакл асосида тузилади.
Иш берувчи бўлган микрофирмаларга ишга кирувчи шахслар билан номаълум муддатга меҳнат шартномаси ёхуд муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин.
Иш берувчи бўлган микрофирмаларнинг ходимларига ушбу микрофирмадаги иш стажи учун қўшимча меҳнат таътили берилиши мумкин, унинг давомийлиги ва уни бериш тартиби жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланади.
Иш берувчи бўлган микрофирма ходимни меҳнат шароитларининг ўзгариши (ушбу Кодекснинг 137-моддаси биринчи қисми) ва иш берувчининг бошқа жойга кўчиши муносабати билан жойнинг ўзгариши (ушбу модданинг 146-моддаси биринчи қисми) тўғрисида камида бир ой олдин ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

Download 293.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling