Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси


-модда. Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг ваколатлари


Download 442.54 Kb.
bet218/231
Sana09.06.2023
Hajmi442.54 Kb.
#1467087
TuriКодекс
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   231
Bog'liq
28.10.2022

548-модда. Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг ваколатлари
Меҳнат низолари бўйича комиссия меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни, меҳнат шартномасини қўллаш масалаларига доир якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқувчи орган бўлиб, бундан бевосита суд томонидан кўриладиган низолар мустасно.
Ташкилотларнинг таркибий бўлинмаларида тузилган меҳнат низолари бўйича комиссияларнинг ваколатлари иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга кўра тасдиқланадиган тегишли низомда ёки бошқа ички ҳужжатда белгиланади.
549-модда. Меҳнат низолари бўйича комиссияга ариза бериш тартиби
Ходимнинг меҳнат низолари бўйича комиссияга келиб тушган аризаси рўйхатдан ўтказилиши шарт.
Ходимнинг меҳнат низолари бўйича комиссияга берилган аризасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
сана (ходим ўз ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган ва у комиссияга мурожаат қилиш учун муддатнинг ўтиши бошланишини қайси сана билан боғласа, ўша сана);
ходимнинг важларини тасдиқловчи ўзида мавжуд бўлган важлар;
ходимнинг талаблари;
аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.
550-модда. Якка тартибдаги меҳнат низосини меҳнат низолари бўйича комиссияда кўриб чиқиш учун тайёрлаш
Меҳнат низолари бўйича комиссия мажлис ўтказилгунига қадар:
якка тартибдаги меҳнат низосини тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга молик бўлган ҳолатларни аниқлайди (исботлаш предметини аниқлайди);
низони ҳал қилишда таяниш керак бўлган қонунлар ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар доирасини аниқлайди;
низони кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларнинг таркибини аниқлаштиради;
ҳар бир тараф ўз талабларини асослаш учун тақдим этиши керак бўлган далиллар рўйхатини белгилайди.
551-модда. Якка тартибдаги меҳнат низосини меҳнат низолари бўйича комиссияда кўриб чиқиш тартиби
Меҳнат низолари бўйича комиссия якка тартибдаги меҳнат низосини ходим ариза берган кундан эътиборан ўн календарь кун ичида кўриб чиқиши шарт.
Меҳнат низолари бўйича комиссияларда кўриладиган якка тартибдаги меҳнат низолари, зарур ҳолларда, ходимнинг ишдан ташқари вақтида кўриб чиқилиши мумкин.
Меҳнат низоси ариза берган ходим ёки унинг вакили иштирокида кўриб чиқилади. Ходим ёки унинг вакили йўқлигида меҳнат низосини кўриб чиқишга фақат ходимнинг ёзма аризаси асосида йўл қўйилади. Ходим ёхуд унинг вакили меҳнат низолари бўйича комиссиянинг мажлисида ҳозир бўлмаган тақдирда, меҳнат низосини кўриб чиқиш кейинга қолдирилади. Ходим ёки унинг вакили узрли сабабларсиз иккинчи марта мажлисда ҳозир бўлмаган тақдирда, комиссия масалани кўриб чиқишдан олиб ташлаш тўғрисида қарор чиқариши мумкин, бу эса ходимни ушбу Кодексда белгиланган муддат доирасида меҳнат низосини кўриб чиқиш ҳақида такроран ариза бериш ҳуқуқидан маҳрум этмайди. Комиссиянинг аризани кўриб чиқишдан олиб ташлаш тўғрисидаги қарори аризани кўриб чиқишдан олиб ташлаш сабаби албатта кўрсатилган ҳолда ходимга ёзма шаклда етказилади.
Ходим меҳнат низосини меҳнат низолари бўйича комиссияда кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида ушбу низони тугатишга ҳақлидир.
Ўн беш ёшдан ўн олти ёшгача бўлган ходимларнинг якка тартибдаги меҳнат низолари ота-онасидан бирининг ёки васийсининг иштирокида меҳнат низолари бўйича комиссияда кўриб чиқилади.
Ходим, касаба уюшмаси қўмитаси меҳнат низосини кўриб чиқишда иштирок этиш учун адвокатни, экспертни ёки бошқа учинчи шахсни таклиф этиш ҳуқуқига эга.
Меҳнат низолари бўйича комиссия ўз мажлисига гувоҳларни чақириш, мутахассисларни таклиф этиш ҳуқуқига эга.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг талабига биноан иш берувчи (унинг вакиллари) комиссияга зарур бўлган ҳужжатларни комиссия томонидан белгиланган муддатда тақдим этиши шарт.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг мажлиси, агар ҳар бир тарафдан комиссия аъзоларининг камида ярми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади.
Меҳнат низолари бўйича комиссия мажлисида иш берувчининг ва касаба уюшмаси қўмитасининг тенг миқдордаги вакиллари иштирок этиши керак.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг ваколатга эга бўлмаган таркиби томонидан қабул қилинган қарор ғайриқонунийдир.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг ҳар бир мажлисида раиснинг вазифалари иш берувчининг ва касаба уюшмаси қўмитасининг вакиллари томонидан навбатма-навбат бажарилади. Бунда раиснинг ва котибнинг вазифалари айни бир мажлиснинг ўзида бир тараф вакиллари томонидан бажарилиши мумкин эмас.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг биринчи мажлисида комиссия аъзоларининг (ходимлар ва иш берувчилар вакилларининг) келишувига кўра ушбу мажлиснинг раиси ва котиби белгиланади. Комиссиянинг кейинги мажлисларида ҳар бир кейинги мажлис учун раис ва котиб тайинланиб, мажлисга тайёргарлик кўриш ва уни чақириш уларнинг зиммасига юклатилади.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг мажлисини раис очиб, қайси низо кўриб чиқилиши лозимлигини, комиссия таркибини эълон қилади. Раис тарафларнинг ҳозир бўлган-бўлмаганлигини, вакилларнинг ваколатини текширади, шундан сўнг комиссия мажлисида иштирок этаётган шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради.
Меҳнат низолари бўйича комиссияда кўрилаётган якка тартибдаги меҳнат низосининг тарафлари:
далилларни тақдим этишга;
далилларни текширишда иштирок этишга;
комиссия мажлисида иштирок этаётган шахсларга, комиссия мажлисига таклиф қилинган гувоҳларга, мутахассисларга ва бошқа шахсларга саволлар беришга;
илтимоснома беришга;
комиссияга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш;
комиссия мажлисида иштирок этаётган бошқа шахсларнинг илтимосномаларига ва важларига қарши эътироз билдиришга;
комиссиянинг қарори устидан суд тартибида шикоят қилишга;
комиссия мажлисида аудио ва видео ускуналардан фойдаланишга ҳақли.
Меҳнат низолари бўйича комиссия якка тартибдаги меҳнат низосини моҳиятига кўра кўриб чиқар экан, аввал ходимнинг билдирилган талаблари хусусидаги тушунтиришларини эшитади. Шундан сўнг иш берувчининг вакили эшитилади, тарафларнинг далиллари текширилади, низони кўриб чиқишда иштирок этиш учун чақирилган (таклиф этилган) мутахассислар, гувоҳлар ва бошқа шахслар эшитилади.

Download 442.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling