Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
-модда. Ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларини жамлаш тартиби
Download 442.54 Kb.
|
28.10.2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- 223-модда. Ҳар йилги меҳнат таътили давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариш ҳоллари
222-модда. Ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларини жамлаш тартиби
Ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади. Барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун эллик олти календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас. Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган чеклов қонунчиликда назарда тутилмаган, жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, иш берувчининг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинган ички ҳужжатларида ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат таътилларига нисбатан татбиқ этилмайди. 223-модда. Ҳар йилги меҳнат таътили давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариш ҳоллари Агар иш йили давомида ходимнинг ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлиги ўзгарган (вояга етмаган ходим ўн саккиз ёшга тўлганлиги муносабати билан у асосий узайтирилган меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини йўқотган; ходимга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланган ва шу сабабли унда узайтирилган таътил олиш ҳуқуқи юзага келган; ходим иш йилининг бир қисмини оддий меҳнат шароитларида, бошқа қисмини эса унга қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берадиган ноқулай меҳнат шароитларида ишлаган бўлса; ходим иш йили давомида бошқа ишга ўтказилган ва бу ишда меҳнат таътилининг ходим унга ўтказилгунига қадар бажарган ишидагига нисбатан бошқача давомийлиги назарда тутилган бўлса ва бошқалар) бўлса, ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариш амалга оширилади. Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш муносабати билан иш берувчининг ташаббусига кўра ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳар йилги меҳнат таътили давомийлигининг меҳнат шартномасида назарда тутилган асосий иш бўйича белгиланган меҳнат таътили давомийлигига нисбатан камайишига олиб келмаслиги керак. Ишнинг биринчи йили учун ҳар йилги меҳнат таътили қуйидаги тоифадаги ходимларга ишлаб берилган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда тўлиқ давомийликда берилади: ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида бериладиган таълим ташкилотларининг ўқитувчилар таркибига ва услубиётчиларига. Ушбу тоифадаги ходимларнинг иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ҳар йилги меҳнат таътилига тўлиқ ҳажмда ҳақ тўланади; биринчи иш йилида олти ойдан кам ишлаган ўриндошларга — асосий иши бўйича ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда меҳнат таътили берилганда. Биринчи иш йилида ўриндошлик асосидаги ишда олти ойдан кўп ишлаган ходимларга бундай ишда бериладиган меҳнат таътили, шунингдек кейинги иш йилларидаги ҳар йилги меҳнат таътиллари учун тўлиқ ҳақ тўланади. Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда жорий иш йилида фойдаланилмаган ҳар йилги меҳнат таътили учун ходимга тегишли бўлган компенсациянинг миқдори, шунингдек жорий иш йилида ишлаб берилмаган таътил кунлари учун ушлаб қолинадиган ҳақ миқдори ходимнинг охирги иш йилида ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади. Download 442.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling