Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси ўзбекистон Республикасининг


XVI БОБ. ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУғУРТАСИ


Download 0.96 Mb.
bet116/119
Sana10.07.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1659583
TuriКодекс
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119
Bog'liq
№1-№2 Mehnat kodeksi

XVI БОБ. ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУғУРТАСИ

§ 1. Умумий қоидалар (282-284 моддалар)


§ 2. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бериладиган нафақалар
(285-288 моддалар)
§ 3. Пенсия таъминоти (289-294 моддалар)
1-§. УМУМИЙ қОИДАЛАР

282-модда. Давлат ижтимоий суғуртасининг барча


ходимларга татбиқ этилиши
283-модда. Давлат ижтимоий суғуртаси учун бадал тўлаш
284-модда. Давлат ижтимоий суғуртаси ҳисобидан
бериладиган таъминот турлари
282-модда. Давлат ижтимоий суғуртасининг
барча ходимларга татбиқ этилиши

Барча ходимлар давлат йўли билан ижтимоий суғурта қилинишлари лозим.


283-модда. Давлат ижтимоий суғуртаси учун бадал тўлаш

Давлат ижтимоий суғуртаси учун иш берувчилар, шунингдек суғурта қилинган ходимларнинг ўзлари бадал тўлайдилар.




қаранг: ФКнинг 922-моддаси; СКнинг 51-52-боблари; “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун

Иш берувчиларнинг давлат ижтимоий суғуртаси учун бадал тўламаганликлари суғурта қилинган ходимни давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан таъминланиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.




қаранг: АВ томонидан 2002 йилнинг 8 майида 1136-сон билан рўйхатга олинган, МАИМқВ буйруғи билан тасдиқланган "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 2-банди
284-модда. Давлат ижтимоий суғуртаси ҳисобидан
бериладиган таъминот турлари

Суғурта қилинган ходимлар, тегишли ҳолларда эса, уларнинг оилалари ҳам давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан:


вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари;
бола туғилганда бериладиган нафақалар;
давлат томонидан бериладиган ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар билан таъминланадилар.


қаранг: "Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги қонуннинг 12-моддаси; АВ томонидан 2002 йилнинг 8 майида 1136-сон билан рўйхатга олинган, МАИМқВ буйруғи билан тасдиқланган "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 1-банди

Давлат ижтимоий суғуртаси маблағларидан санаторий-курортларда даволаниш, дам олиш, суғурта қилинган ходимларнинг шифобахш (парҳез) таомлари учун ҳақ тўлаш, болаларнинг соғломлаштириш лагерларини таъминлаб туриш, давлат ижтимоий суғуртасига доир бошқа тадбирлар учун ҳам белгиланган тартибда фойдаланилади.



Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling