53-модда. Жамоа келишувига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
Жамоа келишувига ўзгартиш ва қўшимчалар унинг ўзида белгиланган тартибда тарафларнинг ўзаро розилиги билан киритилади, агар бу ҳол белгиланмаган бўлса,- ушбу Кодексда уни тузиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
қаранг: МКнинг 51-моддаси
54-модда. Жамоа келишувининг амал қилиш муддати
Жамоа келишуви у имзоланган пайтдан ёки келишувда белгиланган вақтдан бошлаб кучга киради.
Жамоа келишувининг амал қилиш муддати тарафлар томонидан белгиланади ва у уч йилдан ошиб кетмаслиги лозим.
55-модда. Жамоа келишувининг амал қилиш доираси
Жамоа келишуви ваколатли органлари шу келишувни тузган ходимларга ва иш берувчиларга нисбатан татбиқ этилади.
Уч тарафлама келишув тузилган тақдирда унинг амал қилиши ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органига ҳам татбиқ этилади.
56-модда. Жамоа келишувларининг бажарилишини
текшириб бориш
(ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон қонуни таҳриридаги модда)
Барча поғонадаги жамоа келишувларининг бажарилиши бевосита тарафлар ёки улар ваколат берган вакиллар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли органлари томонидан текшириб турилади. Текшириш вақтида тарафлар бу иш учун керакли маълумотларни тақдим қилишлари шарт.
қаранг: ВМ 2010 йил 2 февралдаги 10-сон қарор билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тўғрисида"ги Низом 9-бандининг олтинчи хатбоши, 10.3-бандининг ўнинчи хатбоши; ВМ 2010 йил 19 февралдаги 29-сон қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси тўғрисида”ги Низом 6-бандининг иккинчи хатбоши, 7.1-банди, 8-банди, “Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисида”ги Низом 6-бандининг иккинчи хатбоши, 7.1-бандининг учинчи хатбоши, 8-банди
МАХСУС қИСМ
V боб. Ишга жойлаштириш (57-71 моддалар)
VI боб. Меҳнат шартномаси (72-113 моддалар)
VII боб. Иш вақти (114-125 моддалар)
VIII боб. Дам олиш вақти (126-152 моддалар)
IX боб. Меҳнатга ҳақ тўлаш (153-164 моддалар)
X боб. Кафолатли тўловлар ва компенсация
тўловлари (165-173 моддалар)
XI боб. Меҳнат интизоми (174-184 моддалар)
XII боб. Меҳнат шартномаси тарафларининг
моддий жавобгарлиги (185-210 моддалар)
XIII боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш (211-223 моддалар)
XIV боб. Айрим тоифадаги одамларга бериладиган
қўшимча кафолат ва имтиёзлар (224-258 моддалар)
XV боб. Меҳнат низолари (259-281 моддалар)
XVI боб. Давлат ижтимоий суғуртаси (282-294 моддалар)
Do'stlaringiz bilan baham: |