Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси ўзбекистон Республикасининг


Download 0.96 Mb.
bet27/119
Sana10.07.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1659583
TuriКодекс
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   119
Bog'liq
№1-№2 Mehnat kodeksi

VI БОБ. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ

§ 1. Умумий қоидалар (72-76 моддалар)


§ 2. Меҳнат шартномасини тузиш (77-87 моддалар)
§ 3. Меҳнат шартномасини ўзгартириш (88-96 моддалар)
§ 4. Меҳнат шартномасининг бекор қилиниши (97-113 моддалар)
1-§. УМУМИЙ қОИДАЛАР

72-модда. Меҳнат шартномасининг тушунчаси ва тарафлари


73-модда. Меҳнат шартномасининг мазмуни
74-модда. Меҳнат шартномасининг шакли
75-модда. Меҳнат шартномасининг муддати
76-модда. Иш берувчининг муддатли меҳнат
шартномаси тузиш ҳуқуқини чеклаш
72-модда. Меҳнат шартномасининг тушунчаси ва тарафлари

Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир.


Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар.
Меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин қўшимча ҳолатлар (танловдан ўтиш, лавозимга сайланиш ва бошқалар) бўлиши мумкин.
Ходим ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида, башарти бу қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бўлса, меҳнат шартномалари тузиши мумкин.


қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Конституциявий қонун 6-моддасининг учинчи қисми; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги қонуннинг (янги таҳрирда) 8-моддаси; "Судлар тўғрисида"ги қонун (янги таҳрирда) 66-моддасининг тўртинчи-бешинчи қисмлари; "Прокуратура тўғрисида"ги қонун (янги таҳрирда) 43-моддасининг тўртинчи қисми; "Адвокатура тўғрисида"ги қонун 3-моддасининг учинчи қисми, ВМ 1993 йил 8 январдаги 16-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизматни ўташ тўғрисида"ги Вақтинчалик низомнинг 52-банди (мазкур қарор ва Вақтинчалик низомнинг фақат рус тилидаги матни берилган), ВМ 2000 йил 5 майдаги 180-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органларида хизматни ўташ тўғрисида"ги Низом 18-бандининг учинчи хат боши, ВМ 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисида"ги Низомнинг 8-банди

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling