Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси ўзбекистон Республикасининг
-модда. Ишга қабул қилишга йўл қўйиладиган ёш
Download 0.96 Mb.
|
№1-№2 Mehnat kodeksi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 78-модда. Ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмаслиги
77-модда. Ишга қабул қилишга йўл қўйиладиган ёш
Ишга қабул қилишга ўн олти ёшдан йўл қўйилади. (ЎзР 24.12.2009 й. ЎРқ-239-сон қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг) Ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун - улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади. (ЎзР 24.12.2009 й. ЎРқ-239-сон қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг) Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш ушбу Кодекснинг 241-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади. 78-модда. Ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмаслиги Ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмайди. қаранг: МЖТКнинг 49, 50-моддалари; ЖК 148-моддасининг иккинчи қисми қуйидагилар ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш деб ҳисобланади: ушбу Кодекс 6-моддасининг биринчи қисми талабларининг бузилиши; иш берувчи томонидан таклиф қилинган шахсларни ишга қабул қилмаслик; иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузиши шарт бўлган шахсларни (белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахсларни; ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларни - тегишинча уларнинг ҳомиладорлиги ёки боласи борлигини важ қилиб) ишга қабул қилмаслик; (ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон қонуни таҳриридаги хат боши) қаранг: ВМ 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида"ги Низом қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар. қаранг: "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун (янги таҳрирда) 24-моддасининг иккинчи қисми Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, ходимнинг талаби билан иш берувчи ишга қабул қилишни рад этишнинг сабабини асослаб уч кун муддат ичида ёзма жавоб бериши шарт, бу жавоб ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим. Асослантирилган жавоб бериш ҳақидаги талабларни қондиришни рад этиш ходимнинг ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилишига тўсиқ бўлмайди. қаранг: "Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида" қонун 4-моддасининг биринчи қисми Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling