Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўҒрисида ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»
V. Меҳнат шартномаси (контракт)ни расмийлаштириш
Download 43.62 Kb.
|
133-сон Хукумат Қарори
- Bu sahifa navigatsiya:
- VI. Меҳнат шартномаси (контракт) шартларининг ҳақиқий эмаслиги
- Меҳнат шартномаси (контракт)нинг намунавий шакли
V. Меҳнат шартномаси (контракт)ни расмийлаштириш
Меҳнат шартномаси (контракт)ни бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада тузилади ҳамда сақлаш учун ҳар икки томонга берилади. Шартнома (контракт)да томонларнинг манзиллари кўрсатилади. Меҳнат шартномаси (контракт) сана кўрсатилган ҳолда имзолар билан тасдиқланади. Корхона, муассаса, ташкилот ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган мансабдор шахснинг имзосини гербли муҳр билан тасдиқлайди (гербли муҳр бўлмаган тақдирда имзонинг ҳақиқийлиги ва ваколатлилигини тасдиқловчи бошқа муҳр билан тасдиқланади). Ходимнинг талабига кўра меҳнат шартномаси (контракт) у биладиган тилда тузилади ва давлат тилида тузилган шартнома (контракт) билан бир хил кучга эга бўлади. Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси (контракт) ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш учун асос ҳисобланади. Буйруқ тузилган меҳнат шартномаси (контракт) мазмунига зид бўлмаслиги керак. VI. Меҳнат шартномаси (контракт) шартларининг ҳақиқий эмаслиги Қонун ҳужжатлари, жамоа шартномаси, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом ва бошқа маҳаллий норматив ҳужжатларга нисбатан ходимнинг аҳволини ёмонлаштирадиган меҳнат шартномаси (контракт) шартлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Жумладан, меҳнат шартномаси (контракт) тузишда қуйидаги шартлар белгиланиши мумкин эмас: меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қўшимча асослари, қонун йўл қўядиган ҳоллар бундан мустасно; қонун ҳужжатлари билан назарда тутилмаган интизомий жазолар белгилаш; синов муддатини Меҳнат кодекси билан белгиланган энг юқори муддатдан ортиқча белгилаш; ўриндошлик асосида ишлашга қўшимча чеклашлар жорий қилиш; қонунда назарда тутилганидан ортиқча иш вақти муддати белгилаш; ходимлар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда моддий жавобгарлик жорий этиш. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига 2-ИЛОВА Меҳнат шартномаси (контракт)нинг намунавий шакли -СОН МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ (КОНТРАКТ)
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига 3-ИЛОВА Давлат (акционерлик) корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 79-моддасида назарда тутилган қариндош-уруғларнинг, агар уларнинг хизматлари улардан бирининг бошқасига бевосита бўйсуниши ёки назорати остида бўлиши билан боғлиқ бўлса, бирга хизмат қилишларини чеклаш қоидаларидан истисно этилиши мумкин бўлган ходимлари РЎЙХАТИ 1. Хориждаги дипломатик хизмат ходимлари. 2. Давлат қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари, шунингдек, қишлоқ жойлардаги қишлоқ хўжалиги бўйича илмий-тадқиқот муассасаларида ишловчи қишлоқ хўжалиги мутахассислари. 3. Темир йўл транспортининг линия корхоналари ходимлари, шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компаниясининг йўл, қурилиш-монтаж ва темир йўлларнинг ихтисослаштирилган трестларининг қурилиш-монтаж ва кўприксозлик поездлари, механизациялашган колонналари ва бошқа ҳаракатланувчи тузилмаларнинг ходимлари, бу корхона ва ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари. 4. Алоқадан фойдаланиш корхоналари ва ташкилотлари ходимлари. 5. Соғлиқни сақлаш даволаш-профилактика ва санитария-профилактика муассасаларининг шифокорлари. 6. Барча ўқув ва тарбия муассасаларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар. 7. Театрлар, бадиий жамоалар ва студияларнинг артистлари, рассомлари ва мусиқачилари. Download 43.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling