Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўҒрисида ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»


Дарсликлар ёки ўқув-услубий қўлланмалар муаллифларига ижодий таътиллар бериш тартиби


Download 41.19 Kb.
bet12/13
Sana27.01.2023
Hajmi41.19 Kb.
#1134490
TuriКодекс
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
133 уз

Дарсликлар ёки ўқув-услубий қўлланмалар муаллифларига ижодий таътиллар бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Давлат олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот муассасалари ходимларига олий таълим муассасаси (ташкилоти), илмий ташкилот Илмий кенгашининг тавсияномасига кўра дарсликлар ёки ўқув-услубий қўлланмалар ёзишлари учун асосий иш жойларидан ижодий таътил берилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
9. Иш муаллифлар жамоаси билан ёзиладиган бўлганда ижодий таътил муаллифлар жамоасининг барча аъзолари томонидан тасдиқланган ёзма ҳолдаги аризага кўра муаллифлар жамоаси аъзоларидан бирига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Илмий таътил тамом бўлгандан сўнг муаллиф олий таълим муассасаси (ташкилоти), илмий ташкилотнинг Илмий кенгашига қўлёзма ҳолидаги ишни, асосий иш жойидаги муассаса, корхона, ташкилотнинг раҳбарларига эса ишнинг тугалланганлигини тасдиқловчи ҳужжат топширади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Якунловчи қоидалар
11. Нодавлат олий ўқув юртларида, илмий-тадқиқот муассасаларида, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ижодий таътиллар бериш ҳамда уларнинг муддати жамоа шартномасида (агар у иш берувчи билан касаба уюшмалари қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллар органи ўртасидаги битимга кўра тузилмаган бўлса) ёҳуд мазкур Тартибнинг 3—10-бандларида белгиланган тартибга мувофиқ ходим билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланади.
12. Илмий даражалар олувчи илм толибларига, шунингдек, дарсликлар ёки ўқув-услубий қўлланмалар муаллифларига навбатдаги таътиллар, улар ижодий таътиллардан фойдаланганликларидан қатъи назар, қонун билан белгиланган тартибда берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига
8-ИЛОВА

Download 41.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling