Ўзбекистон республикасининг оила кодекси


-модда. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш


Download 147.21 Kb.
bet58/83
Sana12.03.2023
Hajmi147.21 Kb.
#1262860
TuriКодекс
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   83
Bog'liq
оила кодекси

150-модда. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар оила (фарзандликка олиниши, васийлик, ҳомийлик белгиланиши ёки тутинган оила)га берилиши, бундай имконият бўлмаганда эса, етим болалар ёхуд ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тайинланган муассасалар (тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалар)га тарбияга берилиши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 20 — 22-боблари.
Ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган оилага ёки муассасаларга тарбиялаш учун жойлаштириш масаласи ҳал бўлгунга қадар васийлик (ҳомийлик) мажбуриятларини бажариш вақтинча васийлик ва ҳомийлик органлари зиммасига юклатилади.
20-боб. Фарзандликка олиш
151-модда. Фарзандликка олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фарзандликка олишга фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва фақат уларнинг манфаатларини кўзлаб йўл қўйилади.
Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг (шахснинг) аризасига кўра, васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.
Фарзандликка олиш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича алоҳида иш юритиш тартибида, фарзандликка олувчилар (олувчи), васийлик ва ҳомийлик органлари вакиллари, шунингдек прокурор иштирокида суд томонидан кўриб чиқилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 29-боби.
Ака-укалар ва опа-сингилларни турли шахслар томонидан фарзандликка олишга йўл қўйилмайди, фарзандликка олиш болаларнинг манфаатларига мувофиқ келган ҳоллар бундан мустасно.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли «Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 6, 14, 15-бандлари.
(151-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)

Download 147.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling