Ўзбекистон республикасининг оила кодекси


Download 147.21 Kb.
bet1/83
Sana12.03.2023
Hajmi147.21 Kb.
#1262860
TuriКодекс
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   83
Bog'liq
оила кодекси


30.04.1998 йилдаги -сон

РУС
ENG
ЎЗБ
O’ZB
ЎЗБ|РУС
Кучга кириш санаси
01.09.1998
Қўшимча ахборот
Улашиш







ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОИЛА КОДЕКСИ
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-боб. Асосий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-модда. Оила тўғрисидаги қонунчилик ҳамда уларнинг вазифалари
Оила тўғрисидаги қонунчилик ушбу Кодексдан ҳамда унга мувофиқ қабул қилинадиган бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 5-моддаси.
Оила тўғрисидаги қонунчиликнинг вазифалари оилани мустаҳкамлашдан, оилавий муносабатларни ўзаро муҳаббат, ишонч ва ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бир-бирига ёрдам бериш ҳамда оила олдида унинг барча аъзоларининг масъуллиги ҳисси асосида қуришдан, бирон-бир шахснинг оила масалаларига ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўймасликдан, оила аъзолари ўз ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширишини ҳамда бу ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборатдир.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
2-модда. Оилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги
Оилавий муносабатларни тартибга солиш эркак ва аёлнинг ихтиёрий равишда никоҳланиб тузган иттифоқи, эр ва хотиннинг шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқлари тенглиги, ички оилавий масалаларнинг ўзаро келишув йўли билан ҳал қилиниши, оилада болалар тарбияси, уларнинг фаровон ҳаёт кечириши ва камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш, вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш устуворлиги тамойиллари асосида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 63-моддасининг иккинчи қисми, мазкур Кодекснинг 14, 19, 20, 22, 23, 46-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни.

Download 147.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling