Ўзбекистон республикасининг оила кодекси


-модда. Никоҳ шартномаси тузиш, уни ўзгартириш ва бекор қилишда кредиторлар ҳуқуқларининг кафолатлари


Download 147.21 Kb.
bet14/83
Sana12.03.2023
Hajmi147.21 Kb.
#1262860
TuriКодекс
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   83
Bog'liq
оила кодекси

35-модда. Никоҳ шартномаси тузиш, уни ўзгартириш ва бекор қилишда кредиторлар ҳуқуқларининг кафолатлари
Эр (хотин) никоҳ шартномаси тузаётгани, уни ўзгартираётгани ёки бекор қилаётгани тўғрисида ўз кредиторини (кредиторларини) хабардор қилиши шарт. Ушбу мажбуриятни бажармаган тақдирда эр ёки хотин, никоҳ шартномаси мазмунидан қатъи назар, ўз мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлади.
Қарздор эр (хотин)нинг кредитори (кредиторлари) шароит жиддий ўзгаргани туфайли никоҳ шартномасининг шартларини қонунда белгиланган тартибда ўзгартириш ёки бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 383-моддаси.
36-модда. Эр-хотин ўртасидаги мулкий-шартномавий муносабатлар
Эр-хотин қонунда йўл қўйиладиган барча мулкий-шартномавий муносабатларга ўзаро киришишга ҳақлидир.
Эр-хотин ўртасида тузилган, улардан бирининг ҳуқуқларини чеклашга қаратилган келишувлар ҳақиқий ҳисобланмайди.
7-боб. Никоҳнинг тугатилиши
37-модда. Никоҳнинг тугатилиш асослари
Эр-хотиндан бирининг вафоти ёки суд улардан бирини вафот этган деб эълон қилиши оқибатида никоҳ тугайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 36-моддаси.
Никоҳ эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг аризасига мувофиқ никоҳдан ажратиш йўли билан, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган эр ёки хотиннинг васийси берган аризага мувофиқ тугатилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 2-банди.
38-модда. Никоҳдан ажратиш тартиби
Никоҳдан ажратиш суд тартибида, ушбу Кодекснинг 42 ва 43-моддаларида назарда тутилган ҳолларда эса, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори 3 — 18, 29, 31, 32-бандлари.

Download 147.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling