Ўзбекистон республикасининг оила кодекси ўзбекистон Республикаси


-модда. Доимий тарбияда бўлганларнинг


Download 0.52 Mb.
bet44/82
Sana04.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1162917
TuriКодекс
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   82
Bog'liq
Оила Кодекси

126-модда. Доимий тарбияда бўлганларнинг
ўз тарбиячиларига таъминот бериш мажбурияти

Меінатга лаёєатсиз, ёрдамга муітож эри ёки хотини (собиє эри ёки хотини) ёки вояга етган меінатга лаёєатли болалари бўлмаган ёхуд улардан таъминот учун маблај ололмайдиган, амалда уларни тарбиялаганларга таъминот бериш мажбурияти уларнинг доимий тарбияси ва таъминотида бўлган шахслар зиммасига юклатилиши мумкин. Бундай мажбурият васийликда (іомийликда) турган шахслар зиммасига юклатилмайди.


Суд тарбияда бўлганларни, агар улар тарбиячиларнинг тарбияси ва таъминотида беш йилдан кам турган бўлса, ушбу моддада кўрсатилган мажбуриятдан озод єилишга іаєли.
127-модда. Ўгай ота ва ўгай онанинг ўгай ўјил
ва ўгай єизларига таъминот бериш мажбурияти

Ўгай ота ва ўгай онанинг тарбиясида ёки таъминотида бўлган вояга етмаган ўгай ўјил ва ўгай єизларнинг ота-онаси йўє бўлса, ёхуд ўз ота-онасидан етарли маблај ололмаётган бўлса, уларга таъминот бериш мажбурияти ўгай ота ва ўгай она зиммасига юклатилиши мумкин. Вояга етган ёрдамга муітож, меінатга лаёєатсиз ўгай ўјил ва ўгай єизларнинг ота-онаси, эри ёки хотини (собиє эри ёки хотини) ва вояга етган меінатга лаёєатли болалари бўлмаса ёхуд улардан таъминот учун етарли маблај ололмаса, ўгай ота ва ўгай онанинг зиммасига уларга нисбатан іам шундай мажбурият юклатилиши мумкин.


128-модда. Ўгай ўјил ва ўгай єизларнинг
ўгай ота ва ўгай онага таъминот бериш мажбурияти

Меінатга лаёєатсиз, ёрдамга муітож ўгай ота ва ўгай онанинг ота-онаси, эри ёки хотини (собиє эри ёки хотини) ёки вояга етган меінатга лаёєатли болалари бўлмаса ёхуд улардан таъминот учун маблај ололмаса, уларга таъминот бериш мажбурияти ўгай ўјил ва ўгай єизлар зиммасига юклатилиши мумкин.


Агар ўгай ўјил ва ўгай єизни ўгай ота ва ўгай она беш йилдан кам ваєт давомида тарбиялаган ва таъминот берган бўлса, шунингдек улар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган бўлса, суд ўгай ўјил ва ўгай єизни ўгай отаси ва ўгай онасига таъминот бериш мажбуриятидан озод єилишга іаєли.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling