Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 22 октябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган


-модда. Мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 1.28 Mb.
bet14/18
Sana14.09.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1678115
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Ta\'lim to\'g\'risida (копия)

39-модда. Мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимлари:
касбий шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш;
ижодий ташаббус кўрсатиш, таълим ва тарбия услубиётларини, ўқув қўлланмалари ҳамда таълим воситаларини эркин танлаш;
мактабгача таълим ташкилотини бошқаришда иштирок этиш;
мактабгача таълим ташкилотининг таълим дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
педагогик фаолиятидаги муваффақиятлар учун маънавий ва моддий рағбатлантирилиш;
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги илмий, инновацион, халқаро фаолиятда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
40-модда. Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимларининг ҳафталик иш юкламаси
Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимлари учун ҳафталик иш юкламасининг миқдорлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади
Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимларининг ҳафталик иш юкламаси ушбу иш тури бўйича иш вақти нормаланган давомийлигининг бир ярим баравари миқдоридан ошмаслиги керак.
Қонун ҳужжатларида давлат мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимларининг айрим тоифалари учун ҳафталик иш юкламасининг бошқача давомийлиги белгиланиши мумкин
41-модда. Мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва дам олиши
Мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг лавозим маошлари қуйидагилар асосида шакллантирилади:
давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимининг лавозими ва малака тоифасига мувофиқ белгиланган базавий тариф ставкалари;
лавозим маошларига устамалар ва қўшимча ҳақлар.
42-модда. Педагогнинг касбий стандарти
Иш берувчилар томонидан педагогнинг касбий стандарти:
кадрлар сиёсатини шакллантириш;
педагог кадрларни ишга қабул қилиш;
меҳнат шартномаларини тузиш;
лавозим йўриқномасини ишлаб чиқиш;
меҳнатга ҳақ тўлаш;
педагоглар ўқишини ташкил этиш;
мактабгача таълим ташкилотлари педагогларини аттестациядан ўтказиш чоғида қўлланилади.
Педагогнинг касбий стандарти ҳудудларнинг маданий, демографик ва бошқа хусусиятлари инобатга олинган ҳолда талаблар билан тўлдирилиши мумкин.
Педагогнинг касбий стандарти педагогнинг шахсий сифатларига нисбатан унинг билимлари, маҳорати ва кўникмаларидан ажралмас бўлган талаблар қўяди.
Мактабгача таълим ташкилоти педагогининг касбий стандарти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Педагогнинг малака тоифаси педагогнинг касбий стандартига мувофиқ берилади

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling