Mavzu:
O’zbekiston Respublikasining “Maktabgacha ta’lim va tarbiya” to’g’risidagi Qonuni”
Reja:
1.”Maktabgacha ta’lim va tarbiya to’g’risidagi “ Qonun.
3.Maktabgacha bo’lgan yoshdagi bolalarni ijtimoiy himoya qilish.
2.Maktabgacha ta’lim va tarbiya tizimi.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 22 октябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган
Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
давлат мактабгача таълим ташкилоти — давлат томонидан молиялаштириладиган ва бошқариладиган ҳамда мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартига мувофиқ мактабгача таълим ва тарбия хизматлари кўрсатувчи ташкилот;
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
алоҳида таълим олиш эҳтиежлари бўлган болалар
ногиронлиги бўлганидан ёки булмаслигидан қатъи назар, оила,
педагоглар, мутахассислар, жамият ва давлатнинг алоҳида
эътиборига муҳтож булган индивидуал эҳтиёжларга эга болалар;
инклюзив таълим ва тарбия — болаларнинг алоҳида таълим олишга бўлган эҳтиёжларини ҳамда индивидуал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда таълим ва тарбия олиши учун тенг имкониятларни таъминлайдиган жараён;
мактабгача бўлган ёш — болаларнинг туғилган пайтидан етти ёшгача, то уларга умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бериш бошланган пайтга қадар бўлган ёши;
мактабгача таълим ва тарбия — болаларга таълим ва тарбия беришга, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий, этик, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ривожлантиришга, шунингдек болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашга қаратилган узлуксиз таълим тури;
Do'stlaringiz bilan baham: |