Ўзбекистон республикасининг қонуни


чоғида меҳнатни муҳофаза қилишга оид


Download 44.71 Kb.
bet10/17
Sana12.10.2023
Hajmi44.71 Kb.
#1700337
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
мехнат мух конуни

чоғида меҳнатни муҳофаза қилишга оид
талабларни таъминлаш

Меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва улардан фойдаланишга, ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқариш ва таъмирлашга, технологияларни жорий этишга, шу жумладан хориждан олинганларини жорий этишга йўл қўйилмайди.


Йўл қўйиладиган энг юқори нормативлари (концентрациялари) белгиланган тартибда ишлаб чиқилмаган ва тегишли экспертизалардан ўтказилмаган зарарли моддаларнинг ишлаб чиқаришда қўлланилиши тақиқланади.
20-модда. Ташкилотларнинг меҳнатни муҳофаза
қилиш воситаларини яратиш ва ишлаб чиқариш
борасидаги фаолиятини рағбатлантириш

Ташкилотлар фойдасининг меҳнатни муҳофаза этишга оид адабиётларни, плакатларни, бошқа тарғибот воситаларини нашр этиш ҳисобидан ҳосил бўлган қисмига, шунингдек илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари фойдасининг жамоавий ҳимоя воситалари ва шахсий ҳимоя воситаларининг, ишлаб чиқариш муҳитини назорат қилиш асбоблари ва дозиметрия воситаларининг янгиларини яратиш, мавжуд воситаларни ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш ҳисобидан олинган қисмига қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзли солиқ солиш белгиланиши мумкин.


21-модда. Ишга қабул қилишда ва бошқа ишга
ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилишга
бўлган ҳуқуқнинг кафолатлари

Меҳнат шартномасининг шартлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа шартномалари, шунингдек жамоа келишувлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги бошқа ички норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак.


Фуқароларни соғлиғининг ҳолатига кўра ўзига тўғри келмайдиган ишга қабул қилиш ва ходимларни бошқа шундай ишга ўтказиш тақиқланади.
Фуқароларни соғлиғи ва ҳаётига юқори даражада хавф туғдириши мумкинлиги олдиндан аён бўлган ишга қабул қилиш ҳамда ходимларни бошқа шундай ишга ўтказиш чоғида иш берувчи уларни бу ҳақда огоҳлантириши шарт.
Соғлиғининг ҳолатига кўра енгилроқ ишга ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсирини истисно этадиган ишга ўтказишга муҳтож ходимларни иш берувчи ана шундай ишга уларнинг розилиги билан, тиббий хулосага мувофиқ вақтинча ёки муддатини чекламай ўтказиши шарт.
Соғлиғининг ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини истисно этадиган кам ҳақ тўланадиган ишга ўтказишда ходимларнинг аввалги ўртача ойлик иш ҳақи Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида белгиланган тартибда ва муддатларда сақланиб қолади.
22-модда. Ходимнинг меҳнатни муҳофаза қилиш

Download 44.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling