Ўзбекистон республикасининг қонуни


асосий кўрсаткичлари ва уни баҳолаш


Download 115.3 Kb.
bet19/21
Sana26.07.2023
Hajmi115.3 Kb.
#1662812
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
auditor

асосий кўрсаткичлари ва уни баҳолаш

Аудиторлик ташкилоти иши сифатининг асосий кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат:


ички назоратнинг тизими мавжудлиги;
аудитнинг халқаро стандартларига, сифат назоратига, таҳлилий текширувларга, турдош хизматлар кўрсатишга доир топшириқларга ва Профессионал бухгалтернинг одоб-ахлоқ кодексига риоя этилиши;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши;
халқаро аудиторлик ташкилотларига ёки ассоциацияларига аъзолик;
аудиторлик текширувини ўтказиш, турдош хизматлар кўрсатиш услубиётининг мавжудлиги;
кўрсатилган аудиторлик хизматлари натижаларининг тегишли равишда ҳужжатлаштирилиши;
аудиторлик текширувларини ўтказиш учун етарли миқдордаги меҳнат ва вақт ресурслари;
ахборотга ишлов бериш учун дастурий маҳсулотларни ва ахборот технологияларини қўллаш;
аудиторларнинг ҳар йилги малака ошириш курсларидан ўтиш;
ушбу Қонун талаблари бузилишларининг мавжуд эмаслиги;
жисмоний ёки юридик шахсларнинг шикоятлари, шунингдек аудиторлик ташкилотининг фаолияти тўғрисида асосланган салбий фикрлар мавжуд эмаслиги, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида мавжуд эмаслиги.
9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

49-модда. Халқаро ҳамкорлик

Ваколатли давлат органи қонунчиликка ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ўз ваколатлари жумласига киритилган масалалар юзасидан халқаро ташкилотлар билан аудиторлик фаолияти соҳасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди ҳамда ахборот алмашишни амалга оширади.


50-модда. Низоларни ҳал этиш

Аудиторлик фаолиятини амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


51-модда. Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги
қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик

Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


52-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

Download 115.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling