«Ўзбекистон республикасининг референдуми тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартишлар ва қЎшимчалар
-модда. Референдум ўтказувчи округ ва участка комиссияларига аъзолик
Download 435.24 Kb. Pdf ko'rish
|
265-ii-30082001
23-модда. Референдум ўтказувчи округ ва участка комиссияларига аъзолик
Олдинги таҳрирга қаранг. Йигирма бир ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида, сайловга ҳамда референдумларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиясининг аъзолари бўлиши мумкин. (23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Сиёсий партияларнинг аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари, фуқароларнинг ташаббускор гуруҳи таркибига кирувчи шахслар референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас. Референдум ўтказувчи участка комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпини бир ташкилотда ишлайдиган шахслар ташкил этадиган бўлса, улар ушбу комиссия таркибига тавсия этилиши мумкин эмас, бундан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда, санаторийларда ва дам олиш уйларида, касалхоналарда ҳамда бошқа стационар даволаш муассасаларида, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум қилиш жойларида ташкил этилган референдум ўтказувчи участка комиссиялари мустасно. (23-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 июндаги ЎРҚ-779- сонли Қонунига асосан иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2022 й., 03/22/779/0528-сон) Комиссиянинг аъзоси шахсан берган аризасига мувофиқ, шунингдек ваколатларидан маҳрум этилган тақдирда ўз вазифасини бажаришдан озод қилиниши мумкин. Комиссия аъзосини ваколатларидан маҳрум этиш ҳуқуқи комиссияни тузган органга тегишли бўлиб, комиссия аъзоси ушбу Қонун талабларини бузган ёки ўз вазифаларини мунтазам равишда эътиборсиз қолдириб келган тақдирда ўз ваколатларидан маҳрум этилади. Зарурат бўлганда комиссиянинг янги аъзоси ушбу Қонунда белгиланган тартибда тасдиқланади. Олдинги таҳрирга қаранг. (23-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 июндаги ЎРҚ-779- сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2022 й., 03/22/779/0528-сон) Айни бир шахс референдум ўтказувчи фақат битта комиссияга аъзо бўлиши мумкин. Download 435.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling