Референдум натижалари расман эълон қилингандан кейин бир йил давомида мазмун
ёки маъносига кўра худди шундай савол қўйилган референдум ўтказилмайди.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
4-модда. Референдум тўғрисидаги қонунчилик
Референдум тўғрисидаги қонунчилик Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси
,
ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
5-модда. Референдум ўтказишнинг асосий принциплари
Референдум фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини умумий, тенг ва тўғридан-тўғри
билдириши асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг референдумда иштирок этиши ихтиёрий
ва эркиндир. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини референдумда иштирок этишга ёки
иштирок этмасликка мажбур қилиш мақсадида уларга, шунингдек хоҳиш-иродасини
эркин
билдиришига таъсир кўрсатишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдумда
тенг асосларда иштирок
этадилар. Ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади.
Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш очиқ ва ошкора амалга оширилади.
Фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини билдириши назорат қилинишига йўл
қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдумда бевосита иштирок этадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: