Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) умумий қисм I бўлим


Download 1.84 Mb.
bet213/235
Sana18.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1098754
TuriКодекс
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   235
Bog'liq
Soliq kodeksi (yangi tahrir) 224

438-модда. Солиқ даври
Календарь йил солиқ даври ҳисобланади.
439-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби
(1-қ.) Солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ тўловчининг яшаш жойидан қатъи назар, ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органлари томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар бўйича эса - қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқловчи органнинг маълумотлари асосида амалга оширилади.
(2-қ.) Солиқ органлари ҳар йили 1 мартдан кечиктирмай солиқ суммаси ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилган тўлов хабарномасини жисмоний шахсларга имзо қўйдириб ёки тўлов хабарномаси олинганлиги фактини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда топширади.

(3-қ.) Йил мобайнида ер участкаси майдони ўзгарганда ва имтиёзларга бўлган ҳуқуқ юзага келганда (тугатилганда) солиқ органлари мазкур ўзгаришлардан кейин бир ой ичида солиқни қайта ҳисоб-китоб қилиши ҳамда солиқ тўловчига солиқ суммаси ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилган янги ёки қўшимча тўлов хабарномасини тақдим этиши керак.


(4-қ.) Кўп квартирали уйларда жойлашган турар жой бўлмаган кўчмас мулк объектлари билан банд бўлган ер участкалари бўйича солиқ турар жой бўлмаган кўчмас мулк объектининг қаватлар сонига бўлинган майдонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

440-модда. Солиқ тўлаш тартиби
(1-қ.) Йил давомида ажратилган ер участкалари учун солиқ ер участкаси ажратилган ойдан кейинги ойдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан тўланади.

(2-қ.) Ер участкаси майдони камайтирилган тақдирда, солиқни тўлаш ер участкаси камайтирилган ойдан эътиборан тугатилади (камайтирилади).

(3-қ.) Солиқ бўйича имтиёзлар белгиланган тақдирда, бу солиқ имтиёзга бўлган ҳуқуқ юзага келган ойдан эътиборан тўланмайди. Солиқ бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуқ тугатилган тақдирда, бу солиқ мазкур ҳуқуқ тугатилган ойдан кейинги ойдан эътиборан тўлана бошлайди.

(4-қ.) Солиқ даври учун солиқни тўлаш жисмоний шахслар томонидан 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда амалга оширилади.


XVII БЎЛИМ.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling