тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби
(1-қ.) Солиқ тўловчилар солиқни мустақил равишда, ушбу Кодекснинг 454-4-моддасига мувофиқ аниқланган солиқ базасидан ва тегишли солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқаради. Бунда чет эл валютасида ифодаланган солиқ базаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг солиқ ҳисоботини тақдим этиш санасида белгиланган курси бўйича миллий валютада қайта ҳисоб-китоб қилинади.
(2-қ.) Солиқ ҳисоботи солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига солиқ тўловчи томонидан ҳар бир ҳисобот ва солиқ даври тугаганидан кейин қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
рента зарари мавжуд бўлган даврда - йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай;
солиқ базаси мавжуд бўлган даврда - ҳар чоракда, ортиб борувчи якун билан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай.
(3-қ.) Солиқни тўлаш ҳар чоракда кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай амалга оширилади.
XIX БЎЛИМ.
ЙИҒИМЛАР
65-БОБ. ЙИҒИМЛАР
455-модда. Йиғимларнинг турлари
Йиғимлар жумласига қуйидагилар киради:
1) чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим;
2) алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар, жумладан:
алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғим;
умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш учун йиғим.
456-модда. Солиқ тўловчилари
(1-қ.) Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг эгалари ёки улардан фойдаланувчилар ушбу воситаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимнинг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.
(2-қ.) Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш корхоналари ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш бошланганлиги ҳақида ваколатли давлат органи хабардор қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномага эга бўлган юридик шахслар алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимнинг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.
457-модда. Солиқ солиш объекти
Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзити йиғимларнинг солиқ солиш объектидир.
458-модда. Солиқ базаси
Чет давлатларнинг автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кираётганда ва унинг ҳудуди орқали транзит ўтаётганда солиқ базаси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |