470-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ
ҳисоботларини тақдим этиш ва
солиқни тўлаш тартиби
(1-қ.) Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ тўловчи томонидан мустақил аниқланади.
(2-қ.) Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ҳисобот даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ даври бошидан ортиб борувчи якун билан солиқ базасининг мос солиқ ставкасига фоиз улуши сифатида ҳисоблаб чиқарилади.
(3-қ.) Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
1) ҳисобот даври якунлари бўйича - ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай;
2) солиқ даври якунлари бўйича - солиқ давридан кейинги даврнинг 15 февралидан кечиктирмай.
(4-қ.) Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқни тўлаш тегишли ҳисобот (солиқ) даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.
ХХI БЎЛИМ.
СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИГА
ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ
ҲУДУДЛАРИДА СОЛИҚ СОЛИШНИНГ ЎЗИГА
ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
67-БОБ. ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХУСУСИЙ ЧЕТ ЭЛ
ИНВЕСТИЦИЯЛАРИ ИШТИРОКИДАГИ ЮРИДИК
ШАХСЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШНИНГ
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
471-модда. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари
иштирокидаги юридик шахсларга солиқ
солиш шартлари
(1-қ.) Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестицияларини жалб этган ҳолда ташкил этилган ва қонун ҳужжатларида тасдиқланадиган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар учун айрим солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади.
(2-қ.) Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари деганда чет давлатнинг фуқаролари бўлган жисмоний шахслар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек чет эллик нодавлат юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг кафолатини тақдим этмасдан амалга ошириладиган инвестициялар тушунилади.
(3-қ.) Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланадиган муддатга киритилган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари ҳажмига қараб, ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этиш тарзидаги солиқ имтиёзлари берилади.
(4-қ.) Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқ имтиёзлардан фойдаланишга ҳақли.
472-модда. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари
Do'stlaringiz bilan baham: |