Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) умумий қисм I бўлим
Download 1.84 Mb.
|
Soliq kodeksi (yangi tahrir) 224
- Bu sahifa navigatsiya:
- 223-модда. Солиқ базасини яшириш
- 224-модда. Солиқни (йиғимни) тўламаслик
ҳисобга олиш қоидаларини бузиш
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан даромадлар ва (ёки) харажатларни ҳисобга олиш (даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш китоби) қоидаларини бузиш - беш юз минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 223-модда. Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) (1-қ.) Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) - яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. (2-қ.) Яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасидан ушбу Кодексга мувофиқ солиқларни ҳисоблаш амалга оширилади. (3-қ.) Ушбу модданинг мақсадида солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб қуйидагилар эътироф этилади: товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум суммасини ҳисобга олиш регистрларида акс эттирмаслик; юкларни товар-кузатув ҳужжатларини расмийлаштирмасдан ёхуд сохта ҳужжатлар бўйича ташиш; ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги; расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва реализация қилиш; товарлар (хизматлар) реализация қилинганлигидан далолат берувчи ҳужжатларни алмаштириш, сохталаштириш ёки йўқ қилиш; қалбаки бирламчи бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланиш; назорат-касса техникасининг фискал хотираси хизмати дастурига ноқонуний равишда ўзгартириш киритиш; фойдаланилмаган моддий харажатларни фойдаланилган деб, ишлаб чиқариш ҳисоботига қўшиш; товарларни сотишдан (хизмат кўрсатишдан) олинган тушумни ҳисобот давридан кейинги даврга ўтказиш (сотиш ҳажмини ва даромадни (фойдани) қасддан камайтириш); моддий, ёқилғи-энергетика ресурслари харажатларини (лимитларни) ва амортизация (эскириш) нормасини сунъий равишда ошириш ёки нормативларни нотўғри қўллаш; иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган ходимларнинг ҳақиқий иш ҳақи суммаси солиқ ҳисоботида акс эттирилмаганлиги; меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимларнинг солиқ ҳисоботида акс эттирилмаганлиги; реализация қилинган товарлар қийматини ҳисоб ҳужжатларида ҳақиқатда реализация қилинган қийматидан пасайтирилган нархлар бўйича акс эттириш; қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмининг солиқ ҳисоботида тўлиқ акс эттирилмаганлиги. (4-қ.) Ушбу модда учинчи қисмининг ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича яширилган солиқ базаси суммаси охирги ўн икки ой учун аниқланади. (5-қ.) Ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида олинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига ёхуд фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлмаган идентификация кодларини акс эттириш ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида кўрсатилган реализация қилинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 224-модда. Солиқни (йиғимни) тўламаслик Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling