Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) умумий қисм I бўлим


ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича


Download 1.84 Mb.
bet128/235
Sana18.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1098754
TuriКодекс
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   235
Bog'liq
Soliq kodeksi (yangi tahrir) 224

ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича
хизматларга солиқ солиш
(1-қ.) Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларга қайта ишлаш маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш шарти билан ноль ставка бўйича солиқ солинади.
(2-қ.) Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларга қайта ишлаш маҳсулотларини кейинчалик божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ эркин муомалага чиқариш режимига жойлаштирган ҳолда ушбу Кодекснинг 258-моддаси биринчи қисмида белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ солиниши лозим.

263-модда. Халқаро ташишлар билан боғлиқ


хизматларга солиқ солиш
Ноль ставка бўйича солиқ солиш қуйидагиларни реализация қилиш чоғида амалга оширилади:
1) товарларни халқаро ташиш бўйича хизматларни. Товарларни халқаро ташиш деганда товарларнинг жўнатиш пункти ёки белгиланган пункти Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган тақдирда товарларни ҳаво кемалари, темир йўл транспорти ва (ёки) автотранспорт воситалари орқали ташиш тушунилади;
2) чет элдан келтирилган товарларни ташиш чоғида божхона транзити божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига етиб келиш жойидаги божхона органидан то Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш жойидаги божхона органигача ташиш ёки транспортда ташиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматларни;
3) ташишлар ягона халқаро ташиш ҳужжатлари асосида расмийлаштирилган тақдирда, башарти йўловчиларни, почтани ва багажни жўнатиш пункти ёки белгиланган пункти Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлса, йўловчиларни, почтани ва багажни ташиш бўйича хизматларни;
4) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига экспорт қилинадиган товарларни ташиш ёки транспортда ташиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги қайта ишлаш маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари бўлган ташувчилар томонидан кўрсатиладиган хизматларни. Ушбу банднинг қоидалари, башарти ташиш ҳужжатларида божхона органларининг белгилари қўйилган бўлса, қўлланилади;
5) ҳаво кемаларига бевосита Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ва Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудида кўрсатиладиган хизматларни, шу жумладан аэронавигация хизматини.

264-модда. Айрим ҳолларда ноль даражали



Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling