Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) умумий қисм I бўлим
Т/р Тамаки маҳсулотлари турлари
Download 1.84 Mb.
|
Soliq kodeksi (yangi tahrir) 224
- Bu sahifa navigatsiya:
- 289-2-модда. Алкоголь маҳсулотларига доир солиқ ставкалари
*) Белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ чилим учун тамакисиз аралашмани олиб киришда ҳам тўланади. **) Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқликни (никотинни) уни истеъмол қилиш тизимларида (электрон ва бошқалар) олиб киришда солиқ мазкур суюқлик таркибидаги никотин миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўланади. (2-қ.) Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида акциз солиғининг қатъий белгиланган ставкаси натура ифодаланган акциз тўланадиган товарлар ҳажмига нисбатан қўлланилади, акциз солиғининг адвалор солиқ ставкаси ишлаб чиқарувчининг акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи қўшилмаган ҳолда сотилган товарлар қийматига нисбатан қўлланилади. Товар импортида адвалор солиқ ставкаси божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ аниқланадиган божхона қийматига нисбатан қўлланилади. (3-қ.) Ушбу модда биринчи қисмининг 3-6-бандларида солиқ ставкаси тамаки маҳсулотидаги тамаки хом ашёси массасига нисбатан тамаки хом ашёси массаси тўғрисидаги ахборотни истеъмол қадоғида (идишда) кўрсатиш шарти билан қўлланилади. Агар чилим учун тамаки бўйича тамаки хом ашёси массаси нетто оғирлигининг 20 фоиздан камни ташкил этган тақдирда, у ҳолда акциз солиғи нетто оғирлигининг 20 фоизидан ҳисоблаб чиқарилади. Истеъмол қадоғида (идишида) тамаки хом ашёсининг оғирлиги тўғрисида ахборот мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ ставкаси нетто оғирлигига нисбатан қўлланилади. (4-қ.) Ушбу модда биринчи қисмининг 7-бандида солиқ ставкаси товарнинг нетто оғирлигига нисбатан қўлланилади, бунда истеъмол қадоғининг (пластик банканинг, картон қутисининг ва шу кабиларнинг) оғирлиги ҳисобга олинмайди. Истеъмол қадоғида (идишида) товарнинг оғирлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ ставкаси истеъмол қадоғини (идишини) ҳисобга олган ҳолда нетто оғирлигига нисбатан қўлланилади. 289-2-модда. Алкоголь маҳсулотларига доир солиқ ставкалари Алкоголь маҳсулотларига нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling