Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) умумий қисм I бўлим


Download 1.84 Mb.
bet154/235
Sana18.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1098754
TuriКодекс
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   235
Bog'liq
Soliq kodeksi (yangi tahrir) 224

солишнинг ўзига хос хусусиятлари
(1-қ.) Валюта қимматликлари тарзидаги мол-мулкни (бундан чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозлар мустасно) ва қиймати чет валютасида ифодаланган талаб қилиш тарзидаги мол-мулкни қўшимча баҳолашда ёки қиймати чет эл валютасида ифодаланган мажбуриятларнинг қийматини пасайтиришда юзага келадиган курсдаги фарқ ушбу боб мақсадларида курсдаги ижобий фарқ деб эътироф этилади.
(2-қ.) Валюта қимматликлари тарзидаги мол-мулкнинг (бундан чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозлар мустасно) ва қиймати чет валютасида ифодаланган талаб қилиш тарзидаги мол-мулкнинг қийматини пасайтиришда ёки қиймати чет эл валютасида ифодаланган мажбуриятларни қўшимча баҳолашда юзага келадиган курсдаги фарқ ушбу боб мақсадларида курсдаги салбий фарқ деб эътироф этилади.
(3-қ.) Кўрсатилган қийматни қўшимча баҳолаш ёки пасайтириш чет эл валютаси расмий курсининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан ўзгариши ёхуд чет эл валютаси (шартли пул бирликлари) курсининг қонунчиликда ёки тарафларнинг битимида белгиланган Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан ўзгариши муносабати билан амалга оширилган тақдирда, агар ушбу чет эл валютасида (шартли пул бирликларида) ифодаланган Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланиши лозим бўлган талабларнинг (мажбуриятларнинг) қиймати тегишинча тарафларнинг қонунчилигида ёки битимида белгиланган курс бўйича аниқланса, ушбу модда қоидалари қўлланилади.
(4-қ.) Курсдаги ижобий фарқ жами даромад таркибига, курсдаги салбий фарқ - харажатлар таркибига киритилади.
(5-қ.) Берилган (олинган) бўнакларни қайта баҳолашдан юзага келадиган курсдаги ижобий (салбий) фарқ солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олинмайди.

321-модда. Захираларни баҳолаш усулларини


ўзгартириш натижасига солиқ солишнинг
ўзига хос хусусиятлари
(1-қ.) Захираларни баҳолашнинг солиқ тўловчи томонидан олдинги солиқ даврида қўлланилган усулидан бошқа усулига ўтилган тақдирда, солиқ тўловчининг жами даромади (харажати) баҳолашнинг янги усулини қўллаш натижасида юзага келган ижобий фарқ суммасига кўпайтирилиши ва салбий фарқ суммасига камайтирилиши лозим.
(2-қ.) Захираларни ҳисоблашнинг бошқа усулига ўтиш солиқ тўловчи томонидан солиқ даври бошидан эътиборан амалга оширилади.
322-модда. Ишончли бошқарувда солиқ

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling