Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) умумий қисм I бўлим


Download 1.84 Mb.
bet168/235
Sana18.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1098754
TuriКодекс
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   235
Bog'liq
Soliq kodeksi (yangi tahrir) 224

СОЛИҚ РЕЗИДЕНТЛАРИГА ТЎЛАНАДИГАН
ДИВИДЕНДЛАР ВА ФОИЗЛАР ТАРЗИДАГИ
ДАРОМАДЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШНИНГ
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

343-модда. Дивидендлар тарзидаги даромадларга
солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
(1-қ.) Юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентига тўланадиган дивидендларга ушбу Кодекснинг 345-моддасида назарда тутилган тартибда тўлов манбаида солиқ солинади ва бундай даромадларни олувчи томонидан солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади.

(2-қ.) Агар дивидендлар Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентига тўланса, олинган дивидендларга нисбатан тўланадиган солиқ суммаси уни олувчи томонидан олинган дивидендлар суммасидан ва ушбу Кодекс 337-моддаси биринчи қисмининг 11-бандида белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб, мустақил равишда аниқланади. Бунда дивиденд олувчилар ушбу моддага мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасини даромад манбаи жойлашган жой бўйича тўланган солиқ суммасига камайтиришга, агар Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳақли эмас.


344-модда. Фоиз тарзидаги даромадларга
солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
(1-қ.) Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентига тўланадиган фоизлар ушбу даромадларни олувчининг солиқ базасида ҳисобга олинади ва унга ушбу бўлимда назарда тутилган тартибда солиқ солинади.

(2-қ.) Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс томонидан нотижорат ва бюджет ташкилотларига маблағларни депозитга жойлаштиришидан тўланадиган фоизларга тўлов манбаида ушбу Кодекс 337-моддаси биринчи қисмининг 12-бандида белгиланган миқдордаги солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади ва бундай даромадлар олувчиларнинг солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади.



345-модда. Солиқ агентлари томонидан дивидендлар

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling