445-модда. Солиқ ставкалари
(1-қ.) Белгиланган лимит доирасида ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сув ресурслари учун солиқ ставкалари мутлақ миқдорда бир куб метр учун қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Т/р
|
Солиқ тўловчилар ва солиқ
солиш объектлари
|
1 куб. м учун солиқ ставкаси, (сўмда):
|
ер усти сув ресурслари
манбалари
|
ер ости сув ресурслари
манбалари
|
1.
|
Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналар, (бундан 2 ва 3-бандларда кўрсатилганлари мустасно), шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар
|
240
|
290
|
2.
|
Саноат корхоналари
|
520
|
620
|
3.
|
Электр станциялари ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари
|
80
|
100
|
4.
|
Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни ўстириш (етиштириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари
|
40
|
40
|
5.
|
Автотранспорт воситаларини ювиш учун ишлатилган сув ҳажми
|
2 190
|
2 190
|
6.
|
Алкоголсиз ичимликларни ҳамда пиво ва винодан ташқари алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми
|
27 700
|
27 700
|
(2-қ.) Ушбу модда биринчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган солиқ ставкаси 0,7 камайтирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда, сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланадиган, фойдаланилган сув ҳажмига қўлланилади.
ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ иккинчи ва учинчи қисмлар учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин
(3-қ.) Сувдан фойдаланиш учун белгиланган лимитлардан ортиқча сув олинганда, бундай ортиқча қисм бўйича солиқ ставкалари белгиланган солиқ ставкаларининг беш баравари миқдорида белгиланади.
(4-қ.) Сув ресурсларидан рухсат берувчи ҳужжатларсиз фойдаланилганда, шунингдек автотранспорт воситаларини ювишни амалга оширувчи корхоналар томонидан ер усти манбаларидан олинган сувдан фойдаланилганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг беш баравари миқдорида белгиланади.
446-модда. Солиқ даври
Календарь йил солиқ даври ҳисобланади.
447-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва солиқ
Do'stlaringiz bilan baham: |