Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) умумий қисм I бўлим
Download 1.84 Mb.
|
Soliq kodeksi (yangi tahrir) 224
- Bu sahifa navigatsiya:
- XX БЎЛИМ. АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ 66-БОБ. АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ
460-модда. Йиғимларни тўлаш тартиби
(1-қ.) Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим чет давлатнинг автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кираётганда ундирилади. (2-қ.) Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш бошланганлиги тўғрисида хабарнома юборилган пайтдан эътиборан тўланади. Бунда хабарнома жорий ойнинг йигирманчи санасига қадар юборилганда йиғим ушбу ой учун тўлиқ ҳажмда, хабарнома жорий ойнинг йигирманчи санасидан кейин юборилганда эса кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҳисоблаб чиқарилади. (3-қ.) Агар алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари томонидан реализация қилиш бир нечта стационар савдо ва (ёки) умумий овқатланиш пунктлари орқали амалга оширилса, алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар белгиланган ставкалар доирасида стационар савдо ва (ёки) умумий овқатланиш пунктларининг сонига, шунингдек уларнинг ҳар бири жойлашган ҳудуд ўлчамларига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади ҳамда ундирилади. (4-қ.) Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш фаолияти тўхтатиб турилганда ёки тугатилганда йиғимни ҳисоблаб чиқариш кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатиб турилади. (5-қ.) Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим ҳар ойда олдиндан тўлов тарзида, жорий ойнинг ўнинчи санасига қадар тўланади. (6-қ.) Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғимлар қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланади. XX БЎЛИМ. АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ 66-БОБ. АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ 461-модда. Солиқ тўловчилар (1-қ.) Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб қуйидагилар эътироф этилади: 1) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари (бундан буён ушбу бўлимда юридик шахслар деб юритилади); 2) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар. (2-қ.) Айланмадан олинадиган солиқ қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди: 1) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга; 2) акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи ва фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи юридик шахсларга; 3) юридик шахслар - қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти уларда йигирма беш гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса; 4) бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахсларга; 5) лотореяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларга; 6) оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахсга - оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича; 7) бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шасхларга, улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича қонунда белгиланган тартибда хулоса киритилганда; 8) марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахсларга; 9) алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шахобчаларига; 10) бозорларга ва савдо комплексларига; 11) солиқ маслаҳатчиларининг ташкилотларига; 12) аудиторлик ташкилотларига; 13) нотижорат ташкилотларига, шу жумладан бюджет ташкилотларига. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling