Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) умумий қисм I бўлим


-модда. Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган


Download 1.84 Mb.
bet33/235
Sana18.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1098754
TuriКодекс
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   235
Bog'liq
Soliq kodeksi (yangi tahrir) 224

68-модда. Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган
гуруҳи фаолиятини тугатиш
(1-қ.) Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи қуйидаги ҳолатлардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлган тақдирда фаолиятини тугатади:
1) солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартноманинг амал қилиш муддати тугаганда;
2) тарафларнинг келишувига кўра солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинганда;
3) солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги суднинг қарори қонуний кучга кирганда;
4) солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани унинг иштирокчилари таркиби ўзгариши муносабати билан ўзгартириш тўғрисидаги битим белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаганда;
5) солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси қайта ташкил этилганда (бундан қайта ўзгартириш мустасно) ёки тугатилганда;
6) қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчисига нисбатан ночорлик (банкротлик) тўғрисида иш юритиш қўзғатилганда;
7) солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси ушбу Кодекснинг 62-моддасида назарда тутилган шартларга мувофиқ келмаганда;
8) солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномага мажбурий ўзгартишларни киритишдан бўйин товлаганда.
(2-қ.) Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи иштирокчиси бўлган юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ушбу Кодекс 62-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган шартларнинг бузилишига олиб келмайдиган харид қилиш ёки сотиш солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи фаолиятини тугатишга сабаб бўлмайди.
(3-қ.) Ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилган ҳолат мавжуд бўлганда, солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси ушбу гуруҳни тузиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказган солиқ органига унинг фаолиятини тугатиш тўғрисидаги, консолидациялашган гуруҳ иштирокчилари бўлган барча юридик шахсларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган қарорни юбориши шарт. Бундай қарор кўрсатилган солиқ органига қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай юборилади.
(4-қ.) Ушбу модда биринчи қисмининг 13-7-бандларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси ушбу гуруҳни тузиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказган солиқ органига бундай ҳолатлар юзага келган санани кўрсатган ҳолда билдириш хати юбориши шарт. Бундай билдириш ихтиёрий шаклда тузилади ва мазкур солиқ органига тегишли ҳолат юзага келган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай юборилади.
(5-қ.) Солиқ органи ушбу модданинг учинчи ёки тўртинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар олинган санадан эътиборан беш кун ичида солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи фаолияти тугатилганлиги ҳақидаги ахборотни солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи иштирокчилари бўлган юридик шахслар жойлашган ердаги солиқ органларига юборади.
(6-қ.) Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи, агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар юзага келган йилдан кейинги календарь йилнинг биринчи кунидан эътиборан фаолиятини тугатади.
(7-қ.) Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи фойда солиғи бўйича суднинг кўрсатилган қарори қонуний кучга кирган солиқ даврининг биринчи кунидан эътиборан фаолиятини тугатади.
(8-қ.) Ушбу модда биринчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи фойда солиғи бўйича ушбу Кодекснинг 65-моддасида белгиланган шарт қайси солиқ даврида бузилган бўлса, ўша солиқ даврининг биринчи кунидан эътиборан фаолиятини тугатади.
(9-қ.) Ушбу модда биринчи қисмининг 56 ёки 7-бандларида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи тегишли ҳолат юзага келган календарь йилнинг биринчи кунидан эътиборан фаолиятини тугатади.

6-БОБ. СОЛИҚЛАРНИНГ ЭЛЕМЕНТЛАРИ



Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling