тўғрисида қарор қабул қилишга ваколатли органлар
(1-қ.) Қуйидаги органлар солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколатига эга органлардир (бундан буён ушбу моддада ваколатли органлар деб юритилади):
1) ушбу Кодекс 17-моддаси биринчи қисмининг 1-5-бандларида кўрсатилган солиқлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (бундан ушбу қисмнинг 3-бандида ва ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно). Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу Кодекснинг 17-моддасида кўрсатилган солиқларни, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни ушбу бобда назарда тутилган тартибда мол-мулкни гаровга бермаган ҳолда, кафилликсиз ёки банк кафолатисиз бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этишга (бундан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ, тўлов манбаида олинадиган фойда солиғи ҳамда солиқ агенти сифатида тўланадиган қўшилган қиймат солиғи мустасно) ҳам ҳақли;
2) ушбу Кодекс 17-моддаси биринчи қисмининг 6-8-бандларида кўрсатилган солиқлар ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари. Бундай солиқларга нисбатан тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти икки йилгача муддатга берилиши мумкин;
3) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилиши муносабати билан тўланиши лозим бўлган солиқлар бўйича - божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона органлари (бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно).
(2-қ.) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси солиқ тўловчига ушбу Кодекснинг 17-моддасида кўрсатилган ҳар қандай солиқ бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини уч йилгача муддатга беришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини беришда ушбу Кодекс 98-моддасининг биринчи қисмида белгиланган чекловлардан четга чиқишга ҳақли.
100-модда. Солиқларни тўлашни кечиктириш
Do'stlaringiz bilan baham: |