Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) умумий қисм I бўлим


Download 1.84 Mb.
bet7/235
Sana18.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1098754
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   235
Bog'liq
Soliq kodeksi (yangi tahrir) 224

СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАР ТИЗИМИ

16-модда. Солиқлар ва йиғимлар


(1-қ.) Солиқ деганда ушбу Кодексда белгиланган, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига (бундан буён матнда бюджет тизими деб юритилади) тўланадиган мажбурий беғараз тўлов тушунилади.
(2-қ.) Йиғим деганда бюджет тизимига ушбу Кодексда ёки бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўлов тушунилади, бу йиғимнинг тўланиши уни тўловчи шахсга нисбатан ваколатли орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан унга муайян ҳуқуқларни ёхуд рухсат этувчи ҳужжатларни бериш шартларидан бири бўлади.
(3-қ.) Шахснинг зиммасига суд тартибида юклатилган жарималар ва бошқа тўловлар, шунингдек қонунда белгиланган ҳолларда мол-мулкни мусодара қилиш ҳамда бошқача тарзда олиб қўйиш солиқлар ёки йиғимлар жумласига кирмайди.

17-модда. Солиқларнинг ва йиғимларнинг турлари


(1-қ.) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги солиқлар белгиланади:
1) қўшилган қиймат солиғи;
2) акциз солиғи;
3) фойда солиғи;
4) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
5) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
5-1) фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи;
6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
7) мол-мулк солиғи;
8) ер солиғи;
9) ижтимоий солиқ.

(2-қ.) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йиғимлар белгиланиши мумкин. Йиғимларни жорий этиш, ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодексда ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида белгиланади.


(3-қ.) Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни ҳамда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодекс билан тартибга солинади.
(4-қ.) Давлат божини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш тартиби давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланади.

18-модда. Махсус солиқ режимлари


(1-қ.) Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги махсус солиқ режимлари белгиланади:
1) айланмадан олинадиган солиқ;
2) маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчиларига солиқ солишнинг алоҳида тартиби;
3) махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби;
4) Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида солиқ солишнинг алоҳида тартиби.
(2-қ.) Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби қонун ҳужжатларида ёки инвестиция битимларида назарда тутилган инвестицияларни амалга ошириш ҳамда бошқа шартларни бажариш билан боғлиқ ҳолда муайян муддат учун белгиланади.
(3-қ.) Махсус солиқ режимлари айрим солиқларни тўлашдан озод этишни, пасайтирилган солиқ ставкаларини ва бошқа солиқ имтиёзларини қўллашни назарда тутиши мумкин.


Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling