Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (янги таҳрири) умумий қисм I бўлим умумий қоидалар


-модда. Товарлар ва хизматлар. Товарлар (хизматлар) бозори


Download 0.76 Mb.
bet24/289
Sana07.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1439732
TuriКодекс
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   289
Bog'liq
Солик кодекси 2020-жыл

45-модда. Товарлар ва хизматлар. Товарлар (хизматлар) бозори

Табиатнинг ёки инсон фаолиятининг (шу жумладан интеллектуал фаолиятнинг) қиймат баҳосига эга бўлган ва реализация қилиш учун мўлжалланган ҳар қандай предмети товар деб эътироф этилади.


Товарлар деб, хусусан, электр энергияси, маълумотлар базаси, ахборот, интеллектуал фаолият натижалари, шу жумладан уларга бўлган мутлақ ҳуқуқлар эътироф этилади.
Солиқ солиш мақсадида мулкий ҳуқуқлар ҳам товар деб эътироф этилади.
Номоддий хусусиятга эга бўлган, пулда ифодаланган баҳога эга
мол-мулкка қаратилган ва ушбу мол-мулкдан мустақил равишда, унга боғлиқ бўлмаган ҳолда муомалада бўлишга қодир (олди-сотди шартномасининг объекти ёхуд шартномада ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилган, ушбу мулкий ҳуқуққа эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган, ўз мулкдоридан ўзга шахсга бошқача тарзда ўтказиш объекти бўлиши мумкин бўлган) фуқаровий ҳуқуқ объекти солиқ солиш мақсадида мулкий ҳуқуқ деб эътироф этилади.
Мулкий ҳуқуқлар жумласига қуйидагилар киради, чунончи: кредиторнинг қарздорга талаб қўйиш ҳуқуқи, хўжалик жамиятининг устав фондида (устав капиталида) иштирок этиш улуши, қимматли қоғозлар, муаллифнинг (ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг) интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқи, шунингдек ҳуқуқларнинг замирида ётган мол-мулк билан боғлиқ, сотилиши ёки ўз мулкдоридан ўзга шахсга бошқача тарзда ўтказилиши мумкин бўлган бошқа турлари.
Ашёнинг ўзини ўтказмай туриб, мустақил муомалада бўлиши мумкин бўлмаган ашёвий ҳуқуқларга мулкий ҳуқуқлар сифатида қаралмайди.
Божхона тўловларини ундириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш мақсадида божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ товарлар жумласига бошқа мол-мулк киритилиши мумкин.
Бошқа шахсларнинг эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган маҳсулотларни (моддий ёки номоддий) ишлаб чиқаришга доир тадбиркорлик фаолиятининг турлари, шунингдек бошқа шахслар учун бажариладиган ишлар солиқ солиш мақсадида хизматлар деб эътироф этилади.
Жисмоний шахсларнинг иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси доирасидаги фаолияти хизматлар жумласига кирмайди.
Бир хил хусусиятли асосий белгиларга эга бўлган товарлар (хизматлар) солиқ солиш мақсадида айнан ўхшаш товарлар (хизматлар) деб эътироф этилади.
Товарларнинг айнан ўхшашлигини аниқлашда бундай товарларнинг ташқи кўринишидаги арзимас фарқлар ҳисобга олинмаслиги мумкин.
Товарларнинг айнан ўхшашлигини аниқлашда уларнинг физик хусусиятлари, сифати, мўлжалланган вазифаси, келиб чиққан мамлакати
ва ишлаб чиқарувчиси, унинг бозордаги ишбилармонлик обрўси
ҳамда фойдаланиладиган товар белгиси ҳисобга олинади.
Хизматларнинг айнан ўхшашлигини аниқлашда бажарувчининг (пудратчининг) хусусиятлари, унинг бозордаги ишбилармонлик обрўси
ва фойдаланиладиган товар белгиси ҳисобга олинади.
Айнан ўхшаш бўлмаган ҳолда, бир хил хусусиятларга эга бўлган ҳамда айни бир вазифани бажариш имкониятини берадиган ўхшаш таркибий қисмлардан иборат бўлган ва (ёки) тижорат жиҳатидан
бир-бирининг ўрнини боса оладиган товарлар ушбу Кодекснинг мақсадлари учун бир турдаги товарлар деб эътироф этилади.
Товарларнинг бир турдалигини аниқлашда, уларнинг сифати, бозордаги мавқеи, товар белгиси, келиб чиққан мамлакати ҳисобга олинади.
Айнан ўхшаш бўлмаган ҳолда, тижорат жиҳатидан ва (ёки) бажарадиган вазифаси жиҳатидан бир-бирининг ўрнини босиш имкониятини берадиган бир хил хусусиятларга эга хизматлар бир турдаги хизматлар деб эътироф этилади.
Хизматларнинг бир турдалигини аниқлашда уларнинг сифати,
товар белгиси, бозордаги мавқеи, шунингдек турлари, ҳажмлари, ноёблиги ва тижорат жиҳатидан бир-бирининг ўрнини боса олиши ҳисобга олинади.
Товарларнинг муомалада бўлиш соҳаси товарлар бозори деб эътироф этилади, бу соҳа харидорнинг (сотувчининг) бу товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг ҳудудидан ташқарида унча кўп бўлмаган қўшимча харажатларсиз олиш (реализация қилиш) имкониятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Хизматлар бозори ҳам худди шундай тартибда белгиланади.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling