Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (янги таҳрири) умумий қисм I бўлим умумий қоидалар


-модда. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш


Download 0.76 Mb.
bet284/289
Sana07.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1439732
TuriКодекс
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   289
Bog'liq
Солик кодекси 2020-жыл

468-модда. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш

Турли солиқ солиш объектлари ва (ёки) солиқ ставкалари белгиланган бир неча фаолият тури билан шуғулланадиган солиқ тўловчилар бундай фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича солиқни тўлаши шарт.


Ушбу модда биринчи қисмининг қоидалари чакана савдо соҳасидаги мустақил юридик шахс бўлмаган турли аҳоли пунктларида жойлашган бир қанча савдо нуқталарига эга солиқ тўловчиларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ушбу Кодекс 297-моддаси учинчи қисмининг 4, 5, 6, 10, 11, 12, 13, 14, 17, 18, 21, 22, 23, 25 ва 27-бандларида кўрсатилган даромадларга, шунингдек фоизлар тарзидаги даромадларга солиқ тўловчининг ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича солиқ солинади.
Ҳисобот (солиқ) даврида ушбу Кодекс 467-моддасининг
2–14-бандларида кўрсатилган фаолият турлари мавжуд бўлмаганда, ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган даромадларга ушбу Кодекс
467-моддасининг 1-бандида белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади.
469-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври

Календарь йил солиқ давридир.


Йил чораги ҳисобот давридир.


470-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини
тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби

Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ тўловчи томонидан мустақил аниқланади.


Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ҳисобот даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ даври бошидан ортиб борувчи якун билан солиқ базасининг мос солиқ ставкасига фоиз улуши сифатида ҳисоблаб чиқарилади.
Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
1) ҳисобот даври якунлари бўйича – ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай;
2) солиқ даври якунлари бўйича – солиқ давридан кейинги даврнинг 15 февралидан кечиктирмай;
Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқни тўлаш тегишли ҳисобот (солиқ) даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling