Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


Download 0.69 Mb.
bet282/333
Sana15.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1482940
TuriКодекс
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

412-модда. Солиқ базаси

(1-қ.) Қуйидагилар солиқ базасидир:


1) ушбу Кодекс 411-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 3-бандларида назарда тутилган объектлар бўйича - ўртача йиллик қолдиқ қиймати.
Кўчмас мулкнинг қолдиқ қиймати ушбу мол-мулкнинг бошланғич (тикланиш) қиймати билан солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида белгиланган усуллардан фойдаланилган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амортизация миқдори ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ учинчи хатбоши учинчи-олтинчи хатбошилари билан алмаштирилган (Олдинги таҳририга қаранг)

Солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида ушбу Кодекс 411-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган объектларга нисбатан солиқ базаси қуйидаги миқдорларда 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмас:


Тошкент шаҳрида - икки миллион беш юз минг сўм;
Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида - бир миллион беш юз минг сўм;
бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда - бир миллион сўм.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари ушбу бандда белгиланган энг кам қийматга туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб 0,5 гача бўлган камайтирувчи коэффициент киритиши мумкин. (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)
Агар объектнинг 1 кв. метри қиймати ушбу бандда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлса, солиқ тўловчи кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолашни амалга оширишга ҳақли. Бунда мустақил баҳолаш натижалари, шу жумладан солиқ тўловчи томонидан ўтган икки йилда ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади. (ЎзР 26.07.2022 й. ЎРҚ-785-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
Ушбу бандда белгиланган энг кам қиймат татбиқ этилмайдиган кўчмас мулк объектлари қонунчиликда белгиланади; (ЎзР 26.07.2022 й. ЎРҚ-785-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)
2) ушбу Кодекс 411-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган объектлар бўйича - тугалланмаган қурилишнинг ўртача йиллик қиймати;
3) ушбу Кодекс 411-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида белгиланган объектлар бўйича - мазкур объектларнинг ўртача йиллик қиймати (реализация қилинмаган қисми бўйича).

(2-қ.) Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг кўчмас мулк объектларига нисбатан солиқ базаси ушбу мол-мулкнинг ўртача йиллик қийматидир.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling