Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


Download 0.69 Mb.
bet294/333
Sana15.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1482940
TuriКодекс
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

430-модда. Солиқ даври

Календарь йил солиқ давридир.


431-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва солиқ
ҳисоботини тақдим этиш тартиби

(1-қ.) Солиқ ҳар бир солиқ даврининг 1 январига бўлган ҳолатга кўра ҳисоблаб чиқарилади ва солиқ ҳисоботи ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органига қуйидаги муддатларга тақдим этилади:


қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича - жорий солиқ даврининг 20 январидан кечиктирмай; (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича - жорий солиқ даврининг 1 майидан кечиктирмай. (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

(2-қ.) Солиқ тўловчилар солиқни ушбу Кодекснинг 427-моддасига мувофиқ аниқланган солиқ базасидан ва тегишли солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда ҳисоблаб чиқаради.


(3-қ.) Солиқ базаси (ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси) солиқ даври мобайнида ўзгариш бўлганда юридик шахслар бир ойлик муддат ичида солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши шарт.


(4-қ.) Солиқ даври мобайнида қишлоқ хўжалиги экинзорларининг умумий майдонида ва таркибида ўзгаришлар юз берган юридик шахслар қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлари бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини жорий йилнинг 1 декабрига қадар тақдим этади.


(5-қ.) Ушбу Кодекс 426-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган объектлар жойлашган ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар жорий солиқ даврининг 20 январидан кечиктирмай мазкур объектларнинг жойлашган ери бўйича солиқ органларига солиқ солиш объекти ҳисобланмайдиган, юридик шахсда мавжуд бўлган ер участкалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклдаги маълумотномани тақдим этади. (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


(6-қ.) Кўп квартирали уйларда жойлашган турар жой бўлмаган кўчмас мулк объектлари билан банд бўлган ер участкалари бўйича солиқ турар жой бўлмаган кўчмас мулк объектининг қаватлар сонига бўлинган майдонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling