Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


Download 0.69 Mb.
bet304/333
Sana15.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1482940
TuriКодекс
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

448-модда. Солиқ тўлаш тартиби

(1-қ.) Солиқ даври мобайнида солиқ тўловчилар солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлайди, бундан қишлоқ хўжалиги корхоналари, Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ерларига ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар мустасно.


(ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

(2-қ.) Бўнак тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 20 январидан кечиктирмай, янги ташкил этилганлари эса давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай, сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойидаги солиқ органларига мўлжалланаётган солиқ базасидан (фойдаланиладиган сув ҳажмидан) ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган жорий солиқ даври учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этади. Солиқ бўйича мажбуриятлари солиқ даври ичида юзага келган солиқ тўловчилар солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани солиқ мажбурияти юзага келган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тақдим этади. (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


(3-қ.) Ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган бўнак тўловлар:


солиқ даврида солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (бундан айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мустасно) - ҳар ойнинг 20 санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида;
солиқ даврида солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан - ҳар чорак учинчи ойининг 20 санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида тўланади.

(4-қ.) Солиқ даври давомида мўлжалланаётган солиқ базаси ўзгарганда, солиқ тўловчи солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун бўнак тўловларга солиқнинг ўзгарган суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади.


(5-қ.) Солиқ даври учун бўнак тўловлар ҳисобга олинган ҳолда солиқни тўлаш солиқ тўловчилар томонидан, бундан деҳқон хўжаликлари мустасно, сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойида, солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай амалга оширилади.


(6-қ.) Солиқ даври учун бўнак тўловлар суммаси солиқ ҳисоботида кўрсатилган бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10 фоиздан ортиқ миқдорга камайтирилган тақдирда, солиқ органи бўнак тўловларни солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоб-китоб қилади.


ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонунига мувофиқ еттинчи қисми еттинчи ва саккизинчи қисмлар билан алмаштирилган (Олдинги таҳририга қаранг)


(7-қ.) Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан солиқ даври учун солиқни тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:


1 октябрга қадар - солиқ органлари томонидан аниқланган йиллик солиқ суммасининг 70 фоизи;
15 декабрга қадар - солиқнинг қолган суммаси.

(8-қ.) Деҳқон хўжаликлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ерларига ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар томонидан солиқни тўлаш йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майидан кечиктирмай амалга оширилади.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling