Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


Download 0.69 Mb.
bet194/333
Sana15.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1482940
TuriКодекс
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

39-БОБ. ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА ХИЗМАТЛАР
КЎРСАТУВЧИ ЧЕТ ЭЛ ЮРИДИК ШАХСЛАРИГА
СОЛИҚ СОЛИШНИНГ ЎЗИГА
ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

278-модда. Солиқ тўловчилар


279-модда. Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи
чет эл юридик шахсларини ҳисобга қўйиш
ва ҳисобдан чиқариш тартиби
280-модда. Солиқ солиш объекти ва солиқ базаси.
Солиқ даври. Чет эл юридик шахслари томонидан
солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби
281-модда. Электрон шаклда хизматлар кўрсатишда
чет эл юридик шахслари томонидан солиқ ҳисоботларини
тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби
282-модда. Электрон шаклдаги хизматлар
278-модда. Солиқ тўловчилар

(1-қ.) Реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган электрон шаклдаги хизматларни реализация қилишни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари бундай хизматларни жисмоний шахсларга кўрсатишга оид қисм бўйича солиқ тўловчилар деб эътироф этилади.


(2-қ.) Агар чет эл юридик шахслари жисмоний шахсларга ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган хизматларни электрон шаклда кўрсатса ҳамда уларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлса, бундай хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахслари билан топшириқ, воситачилик, агентлик шартномалари ёки бошқа шунга ўхшаш шартномалар асосида бевосита жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларда иштирок этадиган воситачилар бўлган чет эл юридик шахслари бундай хизматларни реализация қилишга доир операцияларга нисбатан солиқ агентлари деб эътироф этилади.


(3-қ.) Агар бундай хизматлар воситачилар бўлган бир нечта юридик шахснинг ҳисоб-китобларида изчил кетма-кетликда иштирок этган ҳолда кўрсатилса, бевосита жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларда иштирок этаётган воситачи бўлган чет эл юридик шахси, унда ушбу хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахси билан шартнома мавжудлигидан қатъи назар, солиқ агенти деб эътироф этилади.


(4-қ.) Агар бундай хизматлар Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларига ва Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахсларга кўрсатиладиган бўлса, бундай хизматларнинг харидорлари бўлган мазкур шахслар солиқ агентлари деб эътироф этилади.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling