Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


Download 0.69 Mb.
bet295/333
Sana15.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1482940
TuriКодекс
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

432-модда. Солиқни тўлаш тартиби

(1-қ.) Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун солиқни тўлаш қуйидагича амалга оширилади:


айланмадан солиқ тўловчилар учун - йиллик солиқ суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида, ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай; (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)
айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар учун - йиллик солиқ суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида, ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай. Бунда январь ойи учун 20 январдан кечиктирмай амалга оширилади. (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

(2-қ.) Солиқ даври давомида солиқ тўлашнинг белгиланган муддатидан кейин мажбуриятлар юзага келганда, ушбу суммани тўлаш мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай амалга оширилади.


(3-қ.) Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқни тўлаш қуйидагича амалга оширилади:


ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар - йиллик солиқ суммасининг 30 фоизи;
ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар - солиқнинг қолган суммаси.
62-БОБ. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН
ОЛИНАДИГАН ЕР СОЛИҒИ

433-модда. Солиқ тўловчилар


434-модда. Солиқ солиш объекти
435-модда. Солиқ базаси
436-модда. Солиқ имтиёзлари
437-модда. Cолиқ ставкалари
438-модда. Солиқ даври
439-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби
440-модда. Солиқ тўлаш тартиби
433-модда. Солиқ тўловчилар

(1-қ.) Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этган ёки этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликлари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини солиқ тўловчилари (бундан буён ушбу бобда солиқ тўловчи деб юритилади) деб эътироф этилади.


(2-қ.) Туман (шаҳар) ҳокими билан тузилган ер участкасининг ижара шартномаси асосида берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови ер солиғига тенглаштирилади. Ер участкаларини ижарага олган жисмоний шахсларга нисбатан жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар учун белгиланган солиқ ставкалари, солиқ имтиёзлари, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби татбиқ этилади. (ЎзР 06.06.2022 й. ЎРҚ-775-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


(3-қ.) Уй-жой, яшаш учун мўлжалланмаган иморатлар ва иншоотлар мерос бўйича ўтиши билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ўтган ер участкалари учун ер солиғи мерос қолдирувчининг солиқ мажбуриятларини инобатга олган ҳолда меросхўрлардан ундирилади.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling