Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


-БОБ. АДВОКАТЛАР ҲАЙЪАТЛАРИГА, АДВОКАТЛИК


Download 0.69 Mb.
bet328/333
Sana15.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1482940
TuriКодекс
1   ...   325   326   327   328   329   330   331   332   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

70-БОБ. АДВОКАТЛАР ҲАЙЪАТЛАРИГА, АДВОКАТЛИК
ФИРМАЛАРИГА, АДВОКАТЛИК БЮРОЛАРИГА ВА
АДВОКАТЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШНИНГ ЎЗИГА
ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

477-модда. Адвокатларга солиқ солиш


478-модда. Адвокатлар даромадларига солиқ солиш
477-модда. Адвокатларга солиқ солиш

(1-қ.) Адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари фаолиятнинг нотижорат ташкилотлар сифатида адвокатлар томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ қисми бўйича солиқлар ва йиғимлар тўлашдан озод қилинади, бундан қуйидагилар мустасно:


божхона тўловлари;
ижтимоий солиқ;
ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи хатбоши чиқариб ташланган

автотранспорт йиғими;


ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ бешинчи хатбошиси тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин


тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқлар.


(2-қ.) Адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари томонидан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилганда (юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган) солиқлар ва йиғимлар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар учун ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда тўланади.


478-модда. Адвокатлар даромадларига солиқ солиш

(1-қ.) Адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатганлик учун олинадиган гонорарлар суммаларига ушбу моддада назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда, мазкур Кодекснинг XIII бўлимида белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.


(2-қ.) Адвокатнинг даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиш объектидир.


(3-қ.) Адвокатнинг даромади адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун олинган сумма билан адвокатлар ҳайъатларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлик бюроларини сақлаб туриш учун ўтказиладиган маблағлар суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.


(4-қ.) Солиқ базаси адвокатнинг даромадидан унинг даромадида ҳисобга олинадиган ижтимоий тўлов чегириб ташланган ҳолда аниқланади.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   325   326   327   328   329   330   331   332   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling