Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


-модда. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари


Download 0.69 Mb.
bet325/333
Sana15.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1482940
TuriКодекс
1   ...   321   322   323   324   325   326   327   328   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

472-модда. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари
иштирокидаги юридик шахслар томонидан
солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби

(1-қ.) Ушбу Кодекснинг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзлари қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда қўлланилади:


1) юридик шахслар қонунчиликда белгиланадиган ҳудудларга жойлаштирилганда; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги банд)
2) чет эллик инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга оширилганда;
3) юридик шахсларнинг устав фондида (устав капиталида) чет эллик иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоиз, акциядорлик жамиятлари учун эса камида 15 фоиз бўлганда;
4) чет эл инвестициялари эркин айирбошланадиган валюта ёки янги замонавий технологик асбоб-ускуна тарзида киритилганда;
5) ушбу Кодекснинг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзлари берилганлиги натижасида уларнинг қўлланилиши муддати мобайнида олинган даромадларнинг камида 50 фоизи ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш мақсадида реинвестицияга йўналтирилганда.

(2-қ.) Ушбу Кодекснинг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзларини олган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахс имтиёзлар берилган муддат ўтганидан кейин бир йил ўтмасидан олдин фаолиятини тугатган тақдирда, чет эллик инвесторнинг фойдасини ўз мамлакатига ўтказиш ва капиталини хорижга олиб чиқиб кетиш фақат берилган солиқ имтиёзлари суммаларининг ўрни бюджетга қопланганидан кейин амалга оширилади.


(3-қ.) Ушбу бобда назарда тутилган шартларга номувофиқлик аниқланган тақдирда, ушбу Кодекснинг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзларини олган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахс белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган давр учун солиқлар ушбу Кодекснинг VIII бўлимида назарда тутилган пенялар қўлланилган ҳолда, умумбелгиланган тартибда тўланади.


68-БОБ. МАХСУС ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРНИНГ

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   321   322   323   324   325   326   327   328   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling