Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври


Download 0.69 Mb.
bet323/333
Sana15.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1482940
TuriКодекс
1   ...   319   320   321   322   323   324   325   326   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

469-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври

(1-қ.) Календарь йил солиқ давридир.


(2-қ.) Бир ой ҳисобот давридир. (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


470-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ
ҳисоботларини тақдим этиш ва
солиқни тўлаш тартиби

(1-қ.) Агар ушбу Кодекснинг 470-1-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда аниқланади. (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


(2-қ.) Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ҳисобот даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ даври бошидан ортиб борувчи якун билан солиқ базасининг мос солиқ ставкасига фоиз улуши сифатида ҳисоблаб чиқарилади.


(3-қ.) Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:


1) ҳисобот даври якунлари бўйича - ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай;
2) солиқ даври якунлари бўйича - солиқ давридан кейинги даврнинг 15 февралидан кечиктирмай.

(4-қ.) Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқни тўлаш тегишли ҳисобот (солиқ) даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.


470-1-модда. Қатъий белгиланган суммадаги солиқ ставкаси
бўйича солиқ тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари
(ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)

(1-қ.) Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашга ўтиш тўғрисида ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда кейинги ой бошлангунига қадар ўн кундан кечиктирмай хабардор қилади.


(2-қ.) Янги ташкил этилган солиқ тўловчилар давлат рўйхатидан ўтиш чоғида қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашни танлашга ҳақли.


(3-қ.) Қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашга солиқ даври мобайнида ўтилган тақдирда, солиқ миқдори қатъий белгиланган суммани ўн иккига бўлиш ва олинган натижани жорий солиқ даврининг якунига қадар қолган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.


(4-қ.) Агар солиқ даври давомида қатъий белгиланган суммадаги солиқ тўловчининг жами даромади беш юз миллион сўмдан ошса, у ҳолда қатъий белгиланган суммадаги солиқ суммаси бундай ошиш рўй берган ойдан бошлаб жорий солиқ даврининг охирига қадар жами даромади беш юз миллион сўмдан ортиқ бўлган солиқ тўловчилар учун белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилади.


(5-қ.) Солиқ даври давомида қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашдан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтишда қатъий белгиланган суммадаги солиқ суммаси ушбу солиқларни тўлашга ўтиш амалга оширилган охирги календарь ой ҳисобга олинган ҳолда тўланади.


(6-қ.) Солиқ тўловчилар навбатдаги солиқ давридан бошлаб қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашни рад этишга ва ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда, навбатдаги солиқ даври бошланишига қадар ўн кундан кечиктирмай хабардор қилган ҳолда, солиқни ушбу Кодекс 467-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ ставкалари бўйича тўлашга ўтишга ҳақли.


(7-қ.) Қатъий белгиланган суммадаги солиқнинг солиқ тўловчисидан дивидендлар тарзида олинадиган даромадларга солиқ солинмайди.


(8-қ.) Қатъий белгиланган суммадаги солиқнинг солиқ тўловчиси мазкур солиқ бўйича ва дивидендлар тарзидаги даромадларга тааллуқли қисм бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш мажбуриятидан озод қилинади.


(9-қ.) Қатъий белгиланган суммадаги солиқнинг солиқ тўловчиси қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтишда товар-моддий захираларнинг қолдиқлари ҳамда узоқ муддатли активлар бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаларини ҳисобга олишни амалга оширмайди.


(10-қ.) Қатъий белгиланган суммадаги солиқнинг солиқ тўловчилари солиқни календарь ойидан кейинги ойнинг ўн бешинчи санасидан кечиктирмай ҳар ойда тенг улушларда тўлайди.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   319   320   321   322   323   324   325   326   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling