Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


Download 0.69 Mb.
bet319/333
Sana15.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1482940
TuriКодекс
1   ...   315   316   317   318   319   320   321   322   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

464-модда. Солиқ базаси

(1-қ.) Ушбу Кодекснинг 463-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жами даромад солиқ базаси деб эътироф этилади, бундан қуйидагилар мустасно:


1) Ўзбекистон Республикасининг давлат облигациялари ва бошқа давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларнинг халқаро облигациялари бўйича даромадлар;
2) солиқ агентида солиқ солиниши лозим бўлган дивидендлар;
3) қайтариладиган кўп марта айланадиган тара қиймати, агар унинг қиймати илгари товарларни (хизматларни) сотишдан олинадиган даромадга киритилган бўлса;
4) амортизация қилинадиган активларни тугатишда уларни қўшимча баҳолашда олинган, олдинги нархни туширишлардаги суммадан ортиқча сумма ҳисобидан олинган даромадлар;
5) ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар. Мазкур даромадларга улар шаклланган даврдаги қонунчиликка мувофиқ солиқлар бўйича қайта ҳисоб-китоб ўтказилганлиги инобатга олинган ҳолда солиқ солинади; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги банд)
6) товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадлар. (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


6-банднинг қоидалари ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонунига мувофиқ
2022 йил 1 ноябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам тадбиқ этилади

(2-қ.) Солиқ солинадиган база ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чегирмалардан ташқари қуйидагилар учун камайтирилади:


1) брокерлик ташкилотлари учун - битим суммасидан биржага ўтказиладиган воситачилик йиғими суммасига;
2) комиссия шартномаси бўйича воситачилик хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар учун - товарларни импорт қилишда тўланган божхона тўловлари суммасига реализация қилинган товар улушида;
3) туризм фаолияти субъектлари учун - туристик хизматларни онлайн бронлаштириш ва сотиш учун яратилган дастурий маҳсулотларни ҳамда ахборот тизимларини жорий этишга йўналтирилган маблағлар суммасига;
4) тадбиркорлик субъектлари учун - товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларининг 0,5 фоизидан ошмаган миқдорда ўз ходимларига ва уларнинг яқин қариндошларига оммавий-маданий ҳамда концерт-томоша тадбирларига бориши учун чипталар харид қилишга доир харажатлар суммасига. (ЎзР 26.07.2022 й. ЎРҚ-785-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   315   316   317   318   319   320   321   322   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling