Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


XX БЎЛИМ. АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ


Download 0.69 Mb.
bet316/333
Sana15.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1482940
TuriКодекс
1   ...   312   313   314   315   316   317   318   319   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

XX БЎЛИМ.
АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ

66-боб. Айланмадан олинадиган солиқни


ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш (461 - 470-1-моддалар)
66-БОБ. АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚНИ
ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ

461-модда. Солиқ тўловчилар


462-модда. Айланмадан олинадиган солиқни
қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари
463-модда. Солиқ солиш объекти
464-модда. Солиқ базаси
465-модда. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ
базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари
466-модда. Даромадларга тузатиш киритиш
467-модда. Солиқ ставкалари
468-модда. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш
469-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври
470-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ
ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби
470-1-модда. Қатъий белгиланган суммадаги солиқ ставкаси
бўйича солиқ тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари
461-модда. Солиқ тўловчилар

(1-қ.) Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб қуйидагилар эътироф этилади:


1) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари (бундан буён ушбу бўлимда юридик шахслар деб юритилади);
2) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар.

(2-қ.) Айланмадан олинадиган солиқ қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:


1) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга;
2) акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи ва фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи юридик шахсларга;
3) юридик шахслар - қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти уларда йигирма беш гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса; (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги банд)
4) бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахсларга;
5) лотореяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларга;
6) оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахсга - оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича;
7) бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шасхларга, улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича қонунда белгиланган тартибда хулоса киритилганда;
8) марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахсларга;
9) алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шахобчаларига; (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)
10) бозорларга ва савдо комплексларига; (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)
11) солиқ маслаҳатчиларининг ташкилотларига; (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)
12) аудиторлик ташкилотларига; (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)
13) нотижорат ташкилотларига, шу жумладан бюджет ташкилотларига. (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   312   313   314   315   316   317   318   319   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling